Ўзбекистон

Битмай тўкилаётган бинолар: Тошкент вилоятидаги 150 та объектда ишлар сифатсиз бажарилган

Бундан ташқари, 106 та объектда 4,8 миллиард сўмлик қўшиб ёзиш ҳолатлари фош этилган.

Битмай тўкилаётган бинолар: Тошкент вилоятидаги 150 та объектда ишлар сифатсиз бажарилган

 

Тошкент вилояти прокуратураси органлари ҳузурида тузилган ҳудудий штаблар томонидан қурилиш ишлари сифати ва ҳажмларининг ҳаққонийлиги ўрганилиб, 150 та объектда сифатсиз бажарилган 10,6 миллиард сўмлик  ишлар аниқланган. Бундан ташқари, 106 та объектда 4,8 миллиард сўмлик қўшиб ёзиш ҳолатлари фош этилган.

 

Бу ҳақда Сенатнинг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси ҳамда Сенатнинг прокуратура органлари фаолияти устидан назорат қилувчи комиссияси йиғилишида маълум қилинди.

 

Назорат тадбирлари давомида прокуратура органлари томонидан 21,9 миллиард сўмлик 19 та жиноят иши қўзғатилиб, 14,4 миллиард сўм миқдоридаги зарар қопланган.

 

Вилоятдаги ҳар бир объектнинг лойиҳа-смета ҳужжати қайта ўрганилиши натижасида 994 та лойиҳадан 216,8 миллиард сўм миқдоридаги маблағ бюджетдан ортиқча харажат қилинишининг олди олинган.

 

Аввалроқ Олмалиқда зилзила талабларига жавоб бермайдиган «дом» қурилиши тўхтатилганди. Шунингдек, бир муддат олдин Чирчиқ шаҳридаги «Янги Ўзбекистон» массивида қуриб топширилганига кўп бўлмаган кўп қаватли уйнинг бир томонга қийшайиб, «ёнбошлаб» қолгани кузатилган, қурилиш вазирлиги ўн кун муддатда муаммо бартараф этилишини ваъда қилган эди. 

custom img

Тошкентда 20 дан ортиқ давлат вакиллари иштирокида экотуризм саммити ўтказилди

Тадбирнинг асосий қисми туризм бозоридаги янги ҳамкорларни жалб қилиш ва Ўзбекистоннинг экотуризм, тоғ, гастрономик ҳамда бошқа йўналишларини хорижий бозорларда тарғиб этишга қаратилди.

custom img

Битурувчиларнинг олий таълимдан кейинги тақдири нима бўляпти?

Ўзбекистонда илк маротаба Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлиги томонидан “Битирувчилар сифати индекси” натижалари эълон қилинди. Унда республика миқёсидаги 170 та олий таълим муассасалари битирувчиларининг иш билан таъминланганлик даражаси таҳлил қилинган.

custom img

Саида Мирзиёева Пекиндаги Хитой Коммунистик партияси тарихи музейига ташриф буюрди

Саида Мирзиёева Хитойнинг бир асрлик тараққиёт йўлини акс эттирувчи мажмуа ҳақидаги таассуротларини билдирди.

custom img

Мустақилликнинг 35 йиллиги муносабати билан 558 нафар ватандош давлат мукофотлари билан тақдирланди

Маросимда Шавкат Мирзиёев мукофотларни ўз эгаларига тантанали равишда топширди.

custom img

Саида Мирзиёева Хитой ташқи ишлар вазири Ван И билан ҳам учрашди

Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги стратегик шерикликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

“Электр узилди” деган гап одамларнинг эсидан чиқиб кетди — Шавкат Абдураззоқов

Наманган вилояти ҳокими вилоятда электр таъминоти яхшилангани ва йирик энергетика лойиҳалари амалга оширилаётганини таъкидлади.

custom img

Ҳомиладорлик ва касаллик нафақалари “Baraka” ижтимоий картасига ўтказилади

Нафақа олиш учун банкка бориш, алоҳида ҳисоб очиш ёки қўшимча ариза топшириш талаб этилмайди.

custom img

“Бу сизларга янги куч-ғайрат ва илҳом беради” — Шавкат Мирзиёев

Президент давлат мукофотларини тантанали равишда топшириб, уларга келгуси фаолиятида янги куч ва илҳом тилади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"