Ўзбекистон

Ўзбекистон Франциядан 10 та тиббий вертолёт сотиб олмоқда

Мамлакатнинг тоғли ва чекка ҳудудларида тиббий авиация хизмати ташкил этилади.

Ўзбекистон Франциядан 10 та тиббий вертолёт сотиб олмоқда

 

Ўзбекистон Франциядан 10 та тиббий вертолёти сотиб олмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълум қилди.

 

Хабарга кўра, вазир А. Иноятов Самарқанд шаҳрида ўтказилган Ўзбекистон–Франция бизнес форумида қатнашиб, “Airbus Helicopters” компанияси раҳбарияти билан учрашган.

 

Музокара давомида Республика тез тиббий ёрдам тизими учун 10 та “Airbus Н-145” русумли тиббий вертолётларни харид қилиш ҳамда мамлакатда Европа стандартларига мос тиббий авиация хизматини ташкил этиш, бу соҳанинг моддий-техника базасини яратиш ҳамда мутахассислар тайёрлаш, тоғли ва чекка ҳудудларда тиббий авиация хизматини ташкил этиш механизмларини ишлаб чиқиш истиқболларини муҳокама қилган.

 

Ўзбекистондаги тез тиббий ёрдам тизими учун Франциянинг “Airbus Helicopters” компаниясидан 10 та тиббий вертолётлари харид қилинади.

custom img

Тошкентда 20 дан ортиқ давлат вакиллари иштирокида экотуризм саммити ўтказилди

Тадбирнинг асосий қисми туризм бозоридаги янги ҳамкорларни жалб қилиш ва Ўзбекистоннинг экотуризм, тоғ, гастрономик ҳамда бошқа йўналишларини хорижий бозорларда тарғиб этишга қаратилди.

custom img

Битурувчиларнинг олий таълимдан кейинги тақдири нима бўляпти?

Ўзбекистонда илк маротаба Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлиги томонидан “Битирувчилар сифати индекси” натижалари эълон қилинди. Унда республика миқёсидаги 170 та олий таълим муассасалари битирувчиларининг иш билан таъминланганлик даражаси таҳлил қилинган.

custom img

Саида Мирзиёева Пекиндаги Хитой Коммунистик партияси тарихи музейига ташриф буюрди

Саида Мирзиёева Хитойнинг бир асрлик тараққиёт йўлини акс эттирувчи мажмуа ҳақидаги таассуротларини билдирди.

custom img

Мустақилликнинг 35 йиллиги муносабати билан 558 нафар ватандош давлат мукофотлари билан тақдирланди

Маросимда Шавкат Мирзиёев мукофотларни ўз эгаларига тантанали равишда топширди.

custom img

Саида Мирзиёева Хитой ташқи ишлар вазири Ван И билан ҳам учрашди

Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги стратегик шерикликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

“Электр узилди” деган гап одамларнинг эсидан чиқиб кетди — Шавкат Абдураззоқов

Наманган вилояти ҳокими вилоятда электр таъминоти яхшилангани ва йирик энергетика лойиҳалари амалга оширилаётганини таъкидлади.

custom img

Ҳомиладорлик ва касаллик нафақалари “Baraka” ижтимоий картасига ўтказилади

Нафақа олиш учун банкка бориш, алоҳида ҳисоб очиш ёки қўшимча ариза топшириш талаб этилмайди.

custom img

“Бу сизларга янги куч-ғайрат ва илҳом беради” — Шавкат Мирзиёев

Президент давлат мукофотларини тантанали равишда топшириб, уларга келгуси фаолиятида янги куч ва илҳом тилади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"