8-9 ноябрь кунлари Тошкентга юк машиналари киритилмайди
Шаҳар ИИББ ҳаракат чекланадиган кўчаларни маълум қилди.

8-9 ноябрь кунлари Тошкент шаҳрига юк ташувчи транспорт воситалари кириши чекланади. Бу ҳақда шаҳар ИИББ маълум қилди.
Қайд этилишича, шу кунлари Тошкентда “Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти”нинг 16-саммити бўлиб ўтади. Шу муносабат билан пойтахтнинг қуйидаги қўчаларида ҳаракат вақтинча чекланади:
1. Ислом Каримов номидаги аэропорт майдонидан Бобур кўчаси бўйлаб Бобур - Шота Руставели чорраҳасигача;
2. Нукус - Бобур чорраҳасидан Нукус кўчаси бўйлаб Мовароуннаҳр кўчасигача;
3. Ойбек - Туркистон чорраҳасидан Ойбек, Афросиёб ва Олмазор кўчалари;
4. Ислом Каримов - Бунёдкор чорраҳасидан Ислом Каримов кўчаси бўйлаб Амир Темур – Ислом Каримов чорраҳасигача;
5. Шароф Рашидов - Афросиёб чорраҳасидан Шароф Рашидов кўчаси бўйлаб Кичик ҳалқа айланма йўлигача;
6. Навоий - Мустақиллик чорраҳасидан Навоий – Лабзак чорраҳасигача;
7. Фурқат – Бешёғоч чорраҳасидан Бешёғоч кўчаси бўйлаб Ислом Каримов – Бешёғоч чорраҳасигача;
8. Олмазор – Ислом Каримов чорраҳасидан Олмазор кўчаси бўйлаб Навоий кўчасигача.
Ҳаракатланиш чекланган кўчаларда Тез-тиббий ёрдам, фавқулодда вазиятлар бўлинмалари транспорт воситаларига истисно тариқасида ҳаракатланиш учун рухсат берилади.







