Ўзбекистон

Ўрмон хўжалиги агентлиги директорига ўринбосар тайинланди

Ушбу лавозимга Ғолиб Қурбонов қўйилган.

Ўрмон хўжалиги агентлиги директорига ўринбосар тайинланди

 

Ўрмон хўжалиги агентлиги директорига ўринбосар тайинланди. Бу ҳақда Бош вазир матбуот котиби Бекзод Ҳидоятов маълум қилди.

 

Қайд этилишича, Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан Ғолиб Каримович Қурбонов Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги агентлиги директорининг ўринбосари этиб тайинланди.

 

Ғолиб Қурбонов 2017 йил 23 июндан Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси раиси ўринбосари этиб тайинланган.

 

Ғолиб Қурбонов 1984 йил 6 июнь куни Қашқадарё вилоятининг Қамаши туманида туғилган. 2005 йил Тошкент давлат аграр университетини тамомлаган. 

 

У 2006-2009 йилларда Қашқадарё Марказий ўрмон хўжалигида ўрмон муҳандиси сифатида, 2009-2012 йилларда табиатни муҳофаза қилиш Қашқадарё вилоят қўмитаси Ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш вилоят инспекцияси етакчи мутахассиси бўлиб ишлаган.

 

2012-2014 йилларда эса худди шу инспекцияда бош мутахассис, 2014-2017 йилларда Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги Ўрмон хўжалиги бош бошқармаси Китоб давлат ўрмон хўжалиги директори лавозимларида фаолият юритган.

custom img

Сурхондарёда 4 аёл бир аёлни самосуд қилди

Жанжалга ер масаласи сабаб бўлган.

custom img

Ўзбекистонда янги пенционерларнинг 61 фоизи тўлиқ иш стажига эга эмас

2010 йилда бу кўрсаткич 6 фоизни ташкил қилган.

custom img

Мактабгача ва мактаб таълимида ўзбек тилини ўқитиш методикаси такомиллаштирилади

180 нафар педагог ўзбек тилини замонавий методика асосида ўқитиш бўйича семинарда иштирок этмоқда.

custom img

Тошкентда ЙПХ талабига бўйсунмаган рақамсиз Malibu-2 ҳайдовчиси ушланди

ЙПХ ходимлари ҳайдовчига тўхташ ишорасини берган, бироқ у автомобилни кескин ортга буриб, қочишга уринган.

custom img

Илҳом Алиевнинг Ўзбекистонга давлат ташрифи якунланди

Бухоро халқаро аэропортида Президент Илҳом Алиев ва рафиқасини Президент Шавкат Мирзиёев ва рафиқаси кузатиб қўйди.

custom img

Наманганда катерлар тўқнашуви оқибатида икки киши ҳалок бўлди

Ҳолат юзасидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

custom img

Алкоголь ва тамаки соҳасига оид 8 та ҳужжатга 28 та ўзгартириш киритиш таклиф этилди

Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш бўйича қонунчиликни такомиллаштиришга қаратилган янги лойиҳалар Вазирлар Маҳкамасига киритилди.

custom img

Адолат тизиминниг янги қиёфаси халқ ишночи, қонун устуворлиги ва инсон қадри учун тарихий қадам

Инсон ҳуқуқларини ишончли ҳимоя қилиш, қонун устуворлиги ва адолатни таъминлаш — “Одил судлов — 2030” стратегиясининг асосий мақсадларидан. Президентнинг тегишли Фармони билан суд тизимини 2030 йилгача ривожлантиришнинг устувор йўналишлари белгиланди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"