Тошкент аэропортига олиб борувчи кўприк ёпилди
Йўловчиларга айланма йўллардан фойдаланиш тавсия этилмоқда.

Тошкент халқаро аэропортини Бобур кўчаси билан боғловчи кўприк ёпилди. Бу ҳақда "Узбекистан Аирпортс" хабар берди.
Қайд этилишича, мазкур кўприк 4 ноябрь соат 19:00 дан 5 ноябрь соат 09:00 га қадар транспорт воситалари ҳаракати учун ёпиқ бўлади.
"Рейсларга кечикмаслик учун йўловчиларга айланма йўллардан фойдаланиш ва аэропортга одатдагидан олдинроқ жўнаб кетиш тавсия этилади", дейилади хабарда.







