Ўзбекистонда яна учта анимация студияси очилади
Бу бўйича меморандум имзоланди.

Ўзбекистон Кинематография агентлиги ва кинопродюсер Тимур Бекмамбетов ўртасида мамлакатда анимацияни ривожлантириш бўйича меморандум имзоланди.
Ҳужжатга кўра, Тошкент, Бухоро ва Нукусда яна 3 та анимация студияси очилади.
Барча студияларни бирлаштирадиган биринчи лойиҳа 90 дақиқалик “Хўжа Насриддин” мультфильми бўлади.







