Ўзбекистон

Бир неча ҳудудларда анимацион мактаблар очилади

ТУРКСОЙ давлатлари киночилар иттифоқини яратишга оид келишув меморандуми имзоланди.

Бир неча ҳудудларда анимацион мактаблар очилади

 

Бутунжаҳон жамиятининг "Ўзбекистон маданий мероси — янги ренессанс асоси" Влл халқаро конгресси доирасида “Кино олами ва медиа: меросга янгича нигоҳ” конференцияси бўлиб ўтди.  Кино бўйича алоҳида анжуман ўтказилиши бежиз эмас: жорий йил 11 октябрь куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида Ўзбекистон тарихи ва маданиятига оид бадиий ва ҳужжатли филмлар яратиш вазифаси қўйилган эди. Бу эса ўз навбатида маданий меросимиз билан чамбарчас боғлиқ ҳода янги медиа лойиҳаларни яратишни тақозо этади.

 

Нуфузли анжуманда Ўзбекистон тарихи ва тарихий шахслари ҳақида филмлар яратиш учун ТУРКСОЙ мамлакатлари кино ташкилотларининг ижодий ва ишлаб чиқариш имкониятларини бирлаштиришнинг янги механизмлари таҳлил қилинди.

 

Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркманистон, Туркия ва Ўзбекистон кино ташкилотлари раҳбарлари иштирокида туркий дунё мамлакатлари ўртасида келгусида ҳамкорликдаги филмларни ишлаб чиқариш мавзулари муҳокама қилинди.

 

Шунингдек, ушбу мамлакатларнинг кино ташкилотлари раҳбарларининг Конгресс ишида иштирок этиши, уларнинг маданий меросини оммалаштиришга доир янги кинолойиҳаларни тақдим этиш борасида ТУРКСОЙ давлатлари киночилар иттифоқини яратишга оид келишув меморандуми имзоланди. Келишувга биноан келгусида Тошкент, Нукус ва Бухоро шаҳарларида анимацион мактаблар очилади.

custom img

625 граммлик «юк»: уч ҳолат фош этилди

Хоразм ва Жиззахда ўтказилган тезкор тадбирларда гиёҳвандлик воситалари яширилган учта ҳолат фош этилди.

custom img

Экополиция ходими ўлими: уч нафар шахсга жиноят иши қўзғатилди

Экополиция инспектори Сирдарё дарёси ўзанида ўтказилган тезкор рейд давомида хизмат вазифасини бажариш вақтида ҳалок бўлган эди.

custom img

Рейсингиз кечикдими? Энди сизга компенсация тўланиши мумкин

Рақобат қўмитасига ҳаво транспорти хизматлари бўйича мурожаатлар сони йилнинг биринчи ярмида 4,1 бараварга ошган.

custom img

Навоийдаги конда фожиа: икки ишчи ҳалок бўлган, жабрланганлар ҳам бор

Ҳозирча НКМК воқеа юзасидан расмий муносабат билдирганича йўқ.

custom img

20 миллионлик жаримани “йўқ қилиш” 500 долларга тушди

Самарқанддa “Энергосавдо” муҳандиси 20 млн сўмлик жаримани бекор қилиш эвазига пул талаб қилган.

custom img

Глинкадаги портлашдан кейин “навбат” яна 10 та газ қувурларига келди

Ҳодисадан сўнг Тошкентнинг бошқа ҳудудларидаги газ тармоқларини текшириш учун махсус ишчи гуруҳ тузилди.

custom img

2 200 доллар эвазига “Умра”: фирма вакиллари қўлга тушди

Фарғона ва Наманганда фуқароларни ноқонуний равишда “Умра” зиёратига юборишни ваъда қилиб, пул талаб қилган сайёҳлик фирмаси вакиллари қўлга олинди.

custom img

77 та чиқинди полигонида саралаш хизмати бўйича танлов эълон қилинди

Танлов орқали чиқиндиларни саралашни йўлга қўйиш ва қайта ишлашга йўналтириладиган чиқиндилар ҳажмини ошириш кўзда тутилган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"