Австралияликлар Интернетдан узилиб қолди
Шунингдек, мобил алоқа ҳам йўқ.

Австралиянинг шарқий қирғоғидаги миллионлаб аҳоли провайдер тизимдаги йирик носозлик туфайли мобил алоқа ва интернетсиз қолди.
Одамлар, шунингдек, қариндошлар ва дўстлар билан телефон орқали боғланишнинг иложи йўқлигидан шикоят қилишмоқда.
Кейинчалик Мелбурнда жамоат транспорти тўхтатилгани маълум бўлди. Бундан ташқари, бир қатор тиббий хизматларнинг телефон рақамлари, жумладан, тез ёрдам, такси хизматлари ва озиқ-овқат етказиб беришнинг телефон рақамлари билан боғланиб бўлмаяпти. Бир қатор банклар ва тўлов тизимлари ҳам ишламай қолган.
Носозлик сабаби ҳозирча номаълум. Провайдер компаниясининг вакиллари алоқани тиклаш учун барча имкониятларни ишга солаётганликларини таъкидламоқдалар, аммо ишни якунлаш учун аниқ муддатни айтишгани йўқ.
Айни пайтда мамлакат ҳукумати бу киберҳужум натижаси эмаслигини айтди. Мутахассислар муаммо тизимни янгилашга нотўғри уриниш туфайли юзага келган деб ҳисоблайди.





