Миср АҚШнинг таклифини рад этди
Таклиф Ғазо секторини вақтинча назорат қилиш бўйича берилган.

Миср ҳукумати Исроилнинг ҲАМАСга қарши уруши якунида АҚШнинг Ғазо сектори устидан вақтинчалик назорат ўрнатиш таклифини рад этди.
Қайд этилишича, Марказий разведка бошқармаси директори Уилям Бернс Миср Президенти Абдул Фаттоҳ Халил ас-Сисига шундай таклиф билан чиққан. Ушбу режага кўра, Миср урушдан кейин Ғазо секторидаги хавфсизликни Фаластин маъмурияти ўз зиммасига олишга тайёр бўлгунга қадар бошқаради.
Маълумотларга кўра, Ас-Сиси Бернсга берган жавобида Миср ҲАМАСни йўқ қилишда ҳеч қандай роль ўйнамаслигини айтган, чунки бу гуруҳ сўнгги йилларда Ғазо билан чегарани нисбатан тинч сақлашга ёрдам берган.





