Абдулла Арипов Умра зиёратини адо этди
Бош вазир расмий ташриф билан кеча Саудияга борган.

Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов умра зиёратини адо этди. Бу ҳақда “Saudi Press Agency” хабар бермоқда.
Қайд этилишича, 11 ноябрь куни Арипов навбатдан ташқари ислом саммитида қатнашиш учун Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳрига борган.
Унда Бош вазир расмий Тошкент Фаластиннинг мустақил давлат бўлишини қўллаб-қувватлашини билдирган.







