Самарқандда 560 млнлик қалбаки маркали алкоголь аниқланди
Бу бўйича вилоятда тезкор тадбир ўтказилган.

Самарқандда 560 млн сўмлик қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулотлари аниқланди.
Ўтказилган тезкор тадбирда Самарқанд туманида яшовчи фуқаро У.З. хонадонида умумий қиймати 560,2 млн сўмлик 5 турдаги 43 228 шиша қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулотлари сақланаётганлиги аниқланган ва вақтинча олиб қўйилган.
Ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб қонуний, чора кўриш учун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тақдим этилган.







