Ўзбекистон

Сизнинг шижоатингиз дунёни янада яхшилаши шубҳасиз — Зироат Мирзиёева

Ўзбекистон биринчи хоними Тошкентда ўтган форумда ёш экофаолларга мурожаат қилиб, уларнинг барқарор муҳит учун курашдаги етакчилигини эътироф этди.

Сизнинг шижоатингиз дунёни янада яхшилаши шубҳасиз — Зироат Мирзиёева

 

9 ноябрь куни Тошкент шаҳрида Бутунжаҳон болалар куни ҳамда БМТнинг Иқлим ўзгариши бўйича 2023 йилги конференцияси муносабати билан “Болалар ва ёшлар ҳаракатда — Марказий Осиёда иқлим ўзгариши” халқаро форуми бўлиб ўтди.

 

Форум очилишида “Замин” фонди Васийлик кенгаши раиси Зироат Мирзиёева ёш экофаолларга мурожаат қилиб, болаларни иқлим кун тартибига жалб қилиш бўйича минтақавий стратегиялар имзоланишини маълум қилди:

 

“Форумнинг бош иштирокчилари — сизлар. Бугун бу ерда сизларнинг тоза, соғлом ва барқарор муҳит учун курашдаги етакчилигингизни эътироф этиш мақсадида йиғилдик. Қўшниларимиз билан биргаликда Самарқанд экологик оромгоҳи якунлари бўйича ишлаб чиқилган Барқарор ривожланиш маданиятини илгари суриш ҳамда ёшлар ва болаларни иқлим кун тартибига жалб қилиш бўйича минтақавий стратегиянинг имзоланиши янги келажак сари ташланган муҳим қадам бўлади”.

 

Ўзбекистон Биринчи Хоними, шунингдек, ёшлардаги бугунги шижоат ва ғайрат дунёни яхшилашга ёрдам беришини таъкидлаб ўтди.

 

“Мамлакатларимизнинг қадрли ёшлари ва ўсмирларига мурожаат қилиб айтмоқчиманки, сизнинг шижоатингиз, қатъиятингиз, янгича тафаккур ва ёндашувларингиз дунёни янада яхшилашга ёрдам бериши шубҳасиз. Сизнинг овозингиз етиб бориши ва ҳисобга олиниши учун бор куч ва саъй-ҳаракатимизни ишга соламиз”, — дейди Зироат Мирзиёева.

 

Форумда иштирок этган Шаҳноза Мирзиёева ҳам иқлим ўзгаришининг салбий оқибатларига қарши курашишда болалар ва ёшларнинг роли ортиб бораётганини алоҳида қайд этди.

 

“Ёшликдан экологик таълим ва тарбия бериш, экологик маданиятни шакллантириш муҳимлиги масаласи шу даражада кўтарилганидан хурсандман. Биринчи марта экологик кўнгиллилик ва иқлим ўзгариши масалалари бўйича сиёсат ва дастурларни ишлаб чиқишга ёшларни жалб қилиш ҳақидаги ғоялар юқори майдонлардан айтилди.

 

Ишончим комилки, саъй-ҳаракатларни бирлаштириш болалар ва ёшларни барқарор ривожланишни таъминлашдаги келажакдаги ролига тайёрлашга ёрдам беради”, — дея фикр билдирган Шаҳноза Мирзиёева.  

custom img

Ўзбекистонда телефон рақами орқали пул ўтказиш тартиби белгиланди

Янги тартибга кўра, фуқаролар пул юборишда олувчининг банк ҳисобварағи ёки банк картаси реквизитларини киритиши шарт бўлмайди.

custom img

“Ушбу ташриф яна бир муҳим саҳифани очди”: Саида Мирзиёева Илҳом Алиевнинг Ўзбекистонга ташрифи ҳақида

Саида Мирзиёева Озарбайжон Президентининг Ўзбекистонга ташрифи ҳақида фикр билдириб, икки давлат ўртасидаги биродарлик муносабатлари ва имзоланган Абадий дўстлик тўғрисидаги шартноманинг аҳамиятини қайд этди.

custom img

Ўзбекистонда Мустақиллик байрами арафасида 163 та янги объект фойдаланишга топширилди

Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида ҳудудларда янги объектларни ишга тушириш маросими бўлиб ўтди.

custom img

Тошкентдаги айрим ташкилотларда иш вақтини 8:00 дан бошлаш таклиф қилинмоқда

Таклифга кўра, иш кунининг умумий давомийлиги ўзгармайди. Ходимлар ишни бир соат эртароқ бошлайди ва шунга мос равишда бир соат эртароқ якунлайди.

custom img

Қозоғистонда ЙТҲда ҳалок бўлган ўзбекистонликларнинг жасадлари Ватанга олиб келинди

Олмаота шаҳридаги Бош консулхонаси Миграция агентлиги билан ҳамкорликда зарур чораларни кўрди.

custom img

Ўзбекистонда талабалар учун “Долзарб қирқ кунлик” бошланди

Мазкур давр давомида талабаларни янги ўқув йилига муносиб кутиб олиш ҳамда юзага келиши мумкин бўлган муаммоларни тезкор бартараф этиш бўйича ишлар олиб борилади.

custom img

Андижонда умумий овқатланиш шохобчасида ёнғин содир бўлди

Ҳозирда ҳодиса сабаби ва зарар миқдори аниқланмоқда.

custom img

Ислом цивилизацияси маркази жаҳон медиасига буюк мероснинг янги таянч нуқтаси сифатида тақдим этилди

Қарийб 50 давлатдан 300 нафарга яқин медиа ва экспертлар иштирокидаги форумда Ислом цивилизацияси марказининг халқаро медиа салоҳияти ҳамда буюк меросни замонавий мультимедиа форматларида ёритиш масалалари кўриб чиқилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"