Cаломатлик

Дунёда ярим миллиарддан ортиқ киши қандли диабетдан азият чекмоқда

2030 йилга бориб, бу касаллик билан оғриган беморлар сони 1,3 миллиард нафаргача етиши мумкин.

Дунёда ярим миллиарддан ортиқ киши қандли диабетдан азият чекмоқда

 

14 ноябрь — Халқаро диабетга қарши кураш куни.

 

Ҳозир дунёда ярим миллиарддан ортиқ киши қандли диабетдан азият чекмоқда. Прогнозларга кўра, 2030 йилга бориб, бу касаллик билан оғриган беморлар сони 1,3 миллиард нафаргача етиши мумкин. Бу эса ушбу хасталикдан ногиронлик ҳолатлари ортишига сабаб бўлмоқда.

 

Олимлар фикрига кўра, нотўғри овқатланиш, камҳаракатлик оқибатида келиб чиқадиган ортиқча вазн қандли диабетнинг асосий омилдир. Ана шу дардга чалинганларда буйрак ҳужайралари шикастланиб, уларнинг фильтрлаш қобилияти пасаяди. Бу эса охир-оқибат сурункали буйрак етишмовчилиги ривожланишига олиб келади.

 

Шу аснода буйраклар функциясини сақлаб қолиш учун қатъий ва давомли парҳез ҳамда узоқ муддатли дори-дармонлар муолажаси талаб этилади.

 

Япония олимлари таркибида бардоксолон метил бўлган препарат сурункали буйрак етишмовчилиги ривожланишини сезиларли даражада секинлаштиришини исботлади.

 

Ушбу янгилик яқинда АҚШнинг Филадельфия шаҳрида бўлиб ўтган йирик халқаро нефрологлар анжуманида тақдим этилди.

 

Маълум бўлишича, мазкур клиник тадқиқотнинг 3-босқичида буйрак хасталиги бор қандли диабетга чалинган 1013 нафар бемор иштирок этди. Уларнинг саломатлик кўрсаткичлари уч йилдан кўпроқ вақт давомида махсус кузатув остига олинди.

 

Шу аснода қўлланилган препарат буйрак функцияси ёмонлашувини самарали секинлаштириши тасдиқланди.

 

Яъни бардоксолон метил Keap1-Nrf2 сигнал йўлини фаоллаштириши, бу эса ҳужайраларни кислороднинг актив формалари билан шикастланишдан ҳимоя қилиши маълум бўлди. Ўз навбатида, бу препарат юрак учун хавфсиз экани тадқиқот давомида ўз исботини топди.

 

custom img

Фарғонада болалар бепул тиббий кўрикдан ўтказилади

8-12 июнь кунлари тиббий акция доирасида Фарғона шаҳрида республиканинг етакчи шифокорлари болаларни кўрик ва диагностикадан ўтказади.

custom img

Янги саратон дориси 15 та беморда ўсмаларни бутунлай йўқ қилди

Тадқиқот 11 мамлакатда ўтказилган бўлиб, унда бош ва бўйин саратонига чалинган 102 нафар бемор иштирок этган.

custom img

“Цикада” вируси Ўзбекистонга хавф солмоқдами?

Санепидқўм вакили Нурмат Отабеков вазият юзасидан изоҳ берди.

custom img

Дунёда вабодан ўлим кўрсаткичлари ошмоқда

ЖССТга кўра, бу бўйича эпидемиологик вазият ёмонлашмоқда.

custom img

Маймунчечак бўйича эълон қилинган фавқулодда ҳолат бекор қилинди

Касалланиш ва ўлим ҳолатларининг камайиши туфайли ЖССТ мпох эпидемиясини фавқулодда ҳолат мақомидан чиқарди.

custom img

Ўзбекистонлик шифокорлар Жанубий Кореяда бепул ўқитилади

Ўзбекистон соғлиқни сақлаш делегацияси Кореяда роботлаштирилган жарроҳлик, телемедицина ва қўшма таълим дастурлари бўйича ҳамкорлик келишувларига эришди.

custom img

Ўзбекистонлик олимлар вирусли кўз касалликлари учун дори плёнка яратди

Плёнка кўзга қўйилганда аста-секин эрийди ва доривор модда томчига қараганда узоқроқ таъсир кўрсатади.

custom img

Зарарсиз кўринган газаклар аслида мияни “синдириши” мумкин

5 кунлик зарарли овқатланиш мияда доимий ўзгаришларга олиб келади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"