Колорадода ит ўлган эгасининг жасади олдида икки ой қолди
Бедарак йўқолган сайёҳнинг мурдаси 7 ҳафтадан кейин топилган.

Шу ёзда Колорадо тоғларида ғойиб бўлган сайёҳ ўлик ҳолда топилди. Унинг жасади ёнида ити бор эди. Жонивор деярли икки ойни ўша ерда ўтказган.
71 ёшли Рич Мур ўзининг 14 ёшли ити билан 2023 йил 19 август куни ғойиб бўлди. У ўзи яшаб турган Пагоса-Спрингс шаҳридан 30 километр узоқликдаги Blackhead чўққисига чиқишни режалаштирган. 30 октябрь куни тоғ чўққисининг жануби-шарқидаги жардан сайёҳнинг жасадини топди.
14 ёшли Финни лақабли ит ўлган эгасининг олдидан кетмаган, у етти ҳафта жасад олдида қолган. Ит ветеринария клиникасига олиб борилган ва даволанганидан сўнг қариндошларига топширилган. Эркакнинг жасади вертолётда эвакуация қилинган. Полиция Мурнинг ўлими сабабини ошкор қилмади.





