Ўзбекистон

19 ноябрь куни “Янги нафас” оммавий югуриш марафони ўтказилади

Тадбир Ўзбекистонинг 16 та шаҳрида ташкиллаштирилади.

19 ноябрь куни “Янги нафас” оммавий югуриш марафони ўтказилади

 

19-ноябрь куни Ўзбекистоннинг 16 та шаҳрида мамлакат тарихининг энг муҳим саналаридан бири – Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғини қабул қилиш кунига бағишланган Янги Нафас оммавий югуриш мусобақаси бўлиб ўтади. Ушбу куни мамлакатнинг ҳар бир фуқароси, Ўзбекистон равнақи, суверенитети ва миллий давлатчилиги ғоялари йўлида миллатни бирлаштиришга қаратилган ватанпарварлик оммавий югуриш мусобақасига қўшилиши мумкин.

 

Давлат байроғи – давлат мустақиллигининг рамзи бўлиб, халқаро миқёсда унинг ўзлигини белгилайди. 1991-йилнинг 18-ноябрь куни “Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи тўғрисида”ги Қонун қабул қилинди ва ёш республика янги мақом ҳамда янги давлатчилик рамзига эга бўлди. 32 йилдан сўнг мамлакатимизда ўтказилаётган ҳар бир тадбир Ўзбекистоннинг турли соҳаларда, шу жумладан, катта ва оммавий спортда эришаётган ютуқларида ишончли йўлни намойиш этган ҳолда, давлат байроғининг кўтарилиши билан бўлиб ўтмоқда.

 

Байроқ куни муносабати билан Янги Нафас оммавий югуриш мусобақаси республиканинг 16 шаҳрида ўтказилади. Мамлакатимизнинг бош рамзи Андижон, Наманган, Фарғона, Нурафшон, Гулистон, Жиззах, Самарқанд, Термиз, Навоий, Бухоро, Қоровулбозор, Қарши, Ғузор, Хива, Нукус ва Тошкент шаҳарлари яшовчилари томонидан марказий кўчалар бўйлаб олиб ўтилади. Пойтахтда старт ва финиш зонаси Ҳумо Арена спорт-муз мажмуаси майдонида жойлашади. Мусобақанинг тасдиқланган концепсиясига кўра, барча шаҳарларда ягона масофа 3 км, Тошкентда эса 3 км ва 10 км ни ташкил қилади.

 

Давлат байроғи қабул қилинган кунни нишонлашга шунингдек бошқа мамлакатлардан спортчилар ва югурувчилар ҳам қўшилишлари мумкин. Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон енгил атлетика федерациясининг ташаббуси билан 2023-йилда Янги нафас оммавий югуриш мусобақаси халқаро мақомга эга бўлиб, мусобақада иштирок этиш учун Қозоғистон, Тожикистон ва Қирғизистондан спортчилар ҳамда югуриш клублари иштирокчилари таклиф этилади. Янги Нафас оммавий югуриш мусобақаси World Athletics Халқаро енгил атлетика федерациялари ассоциациясининг амалдаги қоидаларига мувофиқ ўтказилади.

 

Барча шаҳарларда Янги нафас оммавий югуриш мусобақаси бир вақтда, эрталаб соат 07:30 да бошланади. Ташкилотчилар таъкидлаганидек, Байроқ кунини спорт югуриш муҳитида нишонлаш ҳамжиҳатлик ва дўстлик кайфиятини яратади ва унда ёш чекловларидан қатъи назар, бутун оилалар ҳам иштирок эта олади. Ёш иштирокчилар учун тавсия этилган ёш: 9 ёш. 3 ва 10 км масофаларга югуриш бўйича ғолиблар 18 ёшдан 35 ёшгача, 35 ёшдан 55 ёшгача ва ундан катта ёшдаги эркаклар ва аёллар ўртасида ёш тоифалари бўйича аниқланади ҳамда оммавий югуриш мусобақасининг энг ёш ва энг кекса иштирокчилари ҳам алоҳида совғалар билан тақдирланади. Югурувчилар “Абсолют” ва “Ҳаваскор” тоифаларида совринлар учун кураш олиб борадилар.

 

Шунингдек, имконияти чекланган иштирокчилар учун ҳам махсус номинациялар ажратилади. Янги Нафас оммавий югуриш мусобақасига ҳарбий хизматчилар ҳам қўшилиб, улар учун ҳарбий олий ўқув юртлари ўртасида энг яхши натижалар учун махсус номинациялар белгилаб берилган.

 

Янги Нафас оммавий югуриш мусобақасининг Тошкентдаги босқичининг ғолиблари учун ташкилотчилар томонидан пул мукофоти жамғармаси ажратилган:

• 1-ўрин учун - 3 000 000 сўм,

• 2-ўрин учун - 2 000 000 сўм,

• 3-ўрин учун - 1 000 000 сўм

 

Тошкентда ғолиблар тақдирланиши 19-ноябрь куни, соат 11:00 да “Пахтакор” спорт мажмуаси Енгил атлетика федерацияси стадиони ҳудудида бўлиб ўтади. Вилоятларда пул мукофоти Ташкилий қўмиталар томонидан шакллантирилади.

 

10 км ва 3 км масофага югуришда финишга етиб келган барча иштирокчилар махсус медаллар билан тақдирланади (10 км масофага югуришда қатнашган спортчилар ва ҳаваскорлар белгиланган вақт ичида масофани босиб ўтишлари керак)

custom img

Қозоғистонда ЙТҲда ҳалок бўлган ўзбекистонликларнинг жасадлари Ватанга олиб келинди

Олмаота шаҳридаги Бош консулхонаси Миграция агентлиги билан ҳамкорликда зарур чораларни кўрди.

custom img

Ўзбекистонда талабалар учун “Долзарб қирқ кунлик” бошланди

Мазкур давр давомида талабаларни янги ўқув йилига муносиб кутиб олиш ҳамда юзага келиши мумкин бўлган муаммоларни тезкор бартараф этиш бўйича ишлар олиб борилади.

custom img

Андижонда умумий овқатланиш шохобчасида ёнғин содир бўлди

Ҳозирда ҳодиса сабаби ва зарар миқдори аниқланмоқда.

custom img

Ислом цивилизацияси маркази жаҳон медиасига буюк мероснинг янги таянч нуқтаси сифатида тақдим этилди

Қарийб 50 давлатдан 300 нафарга яқин медиа ва экспертлар иштирокидаги форумда Ислом цивилизацияси марказининг халқаро медиа салоҳияти ҳамда буюк меросни замонавий мультимедиа форматларида ёритиш масалалари кўриб чиқилди.

custom img

Ўзбекистонда ишсизлик ва қашшоқлик даражаси 4,5 фоизгача пасайди

Йилнинг биринчи ярмида 506 минг киши доимий иш билан таъминланди.

custom img

Фарғонада Lacetti йўл четидаги устун ва дарахтга урилиб, ағдарилди

Ҳайдовчига воқеа жойида тиббий ёрдам кўрсатилган.

custom img

“Миллий манфаатларни ҳимоя қилиш, дунёдан ёпилиш дегани эмас” — Шерзод Асадов

Президент матбуот котиби Шерзод Асадов Тошкентдаги Ислом цивилизацияси марказида ўтказилаётган “Ислом цивилизацияси: янги дунё, янги ташаббуслар” халқаро медиа форумида замонавий журналистика, сунъий интеллект, сўз эркинлиги ва миллий медиа масалаларига тўхталди.

custom img

Ўзбекистоннинг давлат қарзи 48,3 млрд долларга етди

Давлат қарзининг 40,7 млрд доллари ташқи, 7,6 млрд доллари эса ички қарз ҳиссасига тўғри келади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"