Бахтиёр Саидов Роза Отунбаева билан учрашди
Отунбаева Қирғизистонда 2010-йилнинг баҳорида вақтинчалик ҳукумат раҳбари ва мамлакат Президенти бўлган.

16-ноябр куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов БМТ Бош котибининг Афғонистон бўйича махсус вакили, БМТнинг Афғонистонга ёрдам миссияси раҳбари Роза Ўтунбаева билан учрашди.
Қирғизистонлик сиёсатчи Роза Ўтунбаева 2010-йил баҳор ойларида мамлакатда юз берган этник низолар ва давлат тўнтаришидан сўнг вақтинчалик ҳукумат раҳбари ва Қирғизистон президенти бўлган. Ҳокимиятни 2011 йил 1-декабрда Алмазбек Атамбаевга топширган.
Ўтунбаева 2022 йил 3-сентябрдан БМТ бош котибининг махсус вакили сифатида иш бошлади.







