Ўзбекистон

Маҳкумларга руҳий ва жисмоний босим қилингани бўйича Омбудсманга 147 та шикоят тушган

Бу ҳақда Омбудсман ахборот хизмати раҳбари Фотима Мадраҳимова маълум қилди.

Маҳкумларга руҳий ва жисмоний босим қилингани бўйича Омбудсманга 147 та шикоят тушган

 

Бу ҳақда Омбудсман ахборот хизмати раҳбари Фотима Мадраҳимова маълум қилди

 

2023 йилнинг 10 ойида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари томонидан ҳаракатланиш эркинлиги чекланган ёпиқ муассасаларда сақланаётган шахсларга нисбатан руҳий, психологик, жисмоний ёки бошқача тарзда босим ўтказилганлиги юзасидан Омбудсманга 147 та шикоят келиб тушган. 

 

Ҳаракатланиш эркинлиги чекланган шахсларга руҳий, психологик босим ҳамда жисмоний қийноқлар қўллангани ҳақидаги аризаларнинг 28 таси бевосита мониторинг ташрифлари давомида амалга оширилган якка тартибдаги қабулларда, 23 таси  ёпиқ муассасалардаги «Омбудсман қутиси» орқали, 46 таси пенитенциар муассасалар маъмурияти ва маҳкумларнинг (маҳбусларнинг) яқин қариндошлари томонидан почта алоқаси хизмати орқали аниқланган. Шунингдек, мурожаатларнинг 22 таси эса Омбудсман ва унинг масъул ходимлари томонидан амалга оширилган шахсий қабуллар пайтида маълум қилинган.

 

Яна 22 та мурожаат электрон тарзда ва 6 таси Омбудсманнинг “Ишонч телефони” орқали келиб тушган.

 

Маълум қилинишича, алоҳида таъкидлаш жоизки, руҳий, психологик, жисмоний ёки бошқача тарзда босим ўтказилганлиги тўғрисида ижтимоий тармоқларда тарқалган 21 та хабарлар ўрганилиб, бу бўйича муносабат билдирилган. Мутасадди вазирлик ва идораларга Омбудсманнинг 9 та талабномаси киритилган.

custom img

Қозоғистонда ЙТҲда ҳалок бўлган ўзбекистонликларнинг жасадлари Ватанга олиб келинди

Олмаота шаҳридаги Бош консулхонаси Миграция агентлиги билан ҳамкорликда зарур чораларни кўрди.

custom img

Ўзбекистонда талабалар учун “Долзарб қирқ кунлик” бошланди

Мазкур давр давомида талабаларни янги ўқув йилига муносиб кутиб олиш ҳамда юзага келиши мумкин бўлган муаммоларни тезкор бартараф этиш бўйича ишлар олиб борилади.

custom img

Андижонда умумий овқатланиш шохобчасида ёнғин содир бўлди

Ҳозирда ҳодиса сабаби ва зарар миқдори аниқланмоқда.

custom img

Ислом цивилизацияси маркази жаҳон медиасига буюк мероснинг янги таянч нуқтаси сифатида тақдим этилди

Қарийб 50 давлатдан 300 нафарга яқин медиа ва экспертлар иштирокидаги форумда Ислом цивилизацияси марказининг халқаро медиа салоҳияти ҳамда буюк меросни замонавий мультимедиа форматларида ёритиш масалалари кўриб чиқилди.

custom img

Ўзбекистонда ишсизлик ва қашшоқлик даражаси 4,5 фоизгача пасайди

Йилнинг биринчи ярмида 506 минг киши доимий иш билан таъминланди.

custom img

Фарғонада Lacetti йўл четидаги устун ва дарахтга урилиб, ағдарилди

Ҳайдовчига воқеа жойида тиббий ёрдам кўрсатилган.

custom img

“Миллий манфаатларни ҳимоя қилиш, дунёдан ёпилиш дегани эмас” — Шерзод Асадов

Президент матбуот котиби Шерзод Асадов Тошкентдаги Ислом цивилизацияси марказида ўтказилаётган “Ислом цивилизацияси: янги дунё, янги ташаббуслар” халқаро медиа форумида замонавий журналистика, сунъий интеллект, сўз эркинлиги ва миллий медиа масалаларига тўхталди.

custom img

Ўзбекистоннинг давлат қарзи 48,3 млрд долларга етди

Давлат қарзининг 40,7 млрд доллари ташқи, 7,6 млрд доллари эса ички қарз ҳиссасига тўғри келади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"