Ўзбекистон

Сурхондарёда йирик газ-кимё мажмуаси қурилмоқда

Президент вилоятнинг Бойсун туманида бўлиб, “Мустақилликнинг 25 йиллиги” газ-кимё мажмуаси қурилиши билан танишди.

Сурхондарёда йирик газ-кимё мажмуаси қурилмоқда

 

Бу ерда газ кони бир неча ўн йиллар олдин топилган. Бироқ географияси мураккаб бўлгани, ўша пайтда замонавий технология ва маблағ бўлмагани учун ҳеч ким ўзлаштиришга ботинолмаган.

 

Шавкат Мирзиёевнинг қатъияти билан бу борада амалий қадамлар ташланди. Давлатииз раҳбари 2019 йил апрель ойида бу ерда бўлиб, дастлабки қидирув ва техник-иқтисодий асослар билан танишган эди. Ўша йилнинг декабрида заводни қуриш ишлари бошланди. 

 

“Surhan Gas Chemical Operating Company” хорижий корхонаси томонидан амалга оширилаётган ушбу лойиҳанинг қиймати 2,9 миллиард доллар. Мажмуа йилига 5 миллиард метр куб газни қазиб чиқариш ва қайта ишлаш қувватига эга бўлади.

 

Ҳозиргача конни ўзлаштиришга 1 миллиард 450 миллион долларлик инвестиция киритилиб, 20 та қудуқда бурғилаш ишлари якунланган. 11 та газ қудуғи синовдан муваффақиятли ўтган. Пойдевор ишлари ва металл конструкциялар қуриш қарийб якунланиб қолган.

 

Заводнинг лойиҳалари ва қурилиши “Shell” компаниясининг лицензияланган технологиялари асосида олиб борилмоқда. У энг илғор экологик талабларга мос бўлиб, ишлаб чиқаришдаги зарарли чиқиндиларни 99 фоиз зарарсизлантириш имкониятига эга. Бундай ускуналар МДҲ давлатлари ичида биринчи бор ушбу заводга ўрнатилмоқда.

 

Яна бир муҳим жиҳати, завод электр энергияни ҳам ўзи генерация қилади, ҳам туман аҳолисига етказиб беради.

 

Давлатимиз раҳбари шу ерда геологик қидирув ва сейсмик тадқиқот ишлари якунлари билан танишди. Инвесторлар, конни ўзлаштиришда қатнашаётган мутахассис ва қурувчилар билан суҳбатлашди.

 

Асосий мақсад газни хомашё ҳолатида сотиш эмас, уни қайта ишлаб, қўшимча қийматли маҳсулотлар олиш бўлиши лозим. Инвестиция тез вақтларда ўзини оқлаб, завод рақобатбардош бўлиши учун охирги маҳсулот сифатли ва юқори даромадли бўлишига эришиш керак, — деди Шавкат Мирзиёев.

 

Бу бўйича қарор ишлаб чиқиш вазифаси қўйилди.

 

Мажмуа Бойсун шаҳридан 20 километр узоқда жойлашган. Айни пайтда унинг қурилишида 7 мингдан ортиқ киши, махсус техникалар ишламоқда. Лойиҳанинг биринчи босқичи келгуси йил май ойида ишга туширилади, 2025 йилда тўла қувватга чиқади. 

 

Завод юртимиздаги саккизинчи газ-кимё мажмуаси, Сурхондарёдаги энг йирик саноат корхоналаридан бири бўлади. Унда 1050 киши юқори даромадли иш билан таъминланади. 

 

Бойсунликлар ўз туманида шундай улкан завод қурилгани, минглаб янги иш ўринлари пайдо бўлганини сезиши керак. Энди бу мажмуа атрофида турдош соҳаларни ривожлантириш лозим, — деди Президент.

 

Шу ерда Бойсун туманидан топилган яна бир кон - ёнувчан сланец конини ўзлаштириш лойиҳаси тақдимот қилинди. Ундан электр энергияси, нефть ва газ олиш имкониятлари ҳақида ахборот берилди.

custom img

Ўзбекистонда телефон рақами орқали пул ўтказиш тартиби белгиланди

Янги тартибга кўра, фуқаролар пул юборишда олувчининг банк ҳисобварағи ёки банк картаси реквизитларини киритиши шарт бўлмайди.

custom img

“Ушбу ташриф яна бир муҳим саҳифани очди”: Саида Мирзиёева Илҳом Алиевнинг Ўзбекистонга ташрифи ҳақида

Саида Мирзиёева Озарбайжон Президентининг Ўзбекистонга ташрифи ҳақида фикр билдириб, икки давлат ўртасидаги биродарлик муносабатлари ва имзоланган Абадий дўстлик тўғрисидаги шартноманинг аҳамиятини қайд этди.

custom img

Ўзбекистонда Мустақиллик байрами арафасида 163 та янги объект фойдаланишга топширилди

Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида ҳудудларда янги объектларни ишга тушириш маросими бўлиб ўтди.

custom img

Тошкентдаги айрим ташкилотларда иш вақтини 8:00 дан бошлаш таклиф қилинмоқда

Таклифга кўра, иш кунининг умумий давомийлиги ўзгармайди. Ходимлар ишни бир соат эртароқ бошлайди ва шунга мос равишда бир соат эртароқ якунлайди.

custom img

Қозоғистонда ЙТҲда ҳалок бўлган ўзбекистонликларнинг жасадлари Ватанга олиб келинди

Олмаота шаҳридаги Бош консулхонаси Миграция агентлиги билан ҳамкорликда зарур чораларни кўрди.

custom img

Ўзбекистонда талабалар учун “Долзарб қирқ кунлик” бошланди

Мазкур давр давомида талабаларни янги ўқув йилига муносиб кутиб олиш ҳамда юзага келиши мумкин бўлган муаммоларни тезкор бартараф этиш бўйича ишлар олиб борилади.

custom img

Андижонда умумий овқатланиш шохобчасида ёнғин содир бўлди

Ҳозирда ҳодиса сабаби ва зарар миқдори аниқланмоқда.

custom img

Ислом цивилизацияси маркази жаҳон медиасига буюк мероснинг янги таянч нуқтаси сифатида тақдим этилди

Қарийб 50 давлатдан 300 нафарга яқин медиа ва экспертлар иштирокидаги форумда Ислом цивилизацияси марказининг халқаро медиа салоҳияти ҳамда буюк меросни замонавий мультимедиа форматларида ёритиш масалалари кўриб чиқилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"