Ўзбекистон

Тадбиркорлик фаолиятини янгидан бошлаганларга имтиёзли кредит берилади

Сўнгги 5 йилда оилавий тадбиркорлик дастурлари доирасида 607 минг нафар фуқаро имтиёзли кредитга эга бўлган.

Тадбиркорлик фаолиятини янгидан бошлаганларга имтиёзли кредит берилади

 

Бугунги кунда давлат томонидан тадбиркорлар фаолиятини қўллаб-қувватлаш механизми фақатгина имтиёзли кредит бериш билан боғлиқ бўлиб қолгандек гўё. Шу муносабат билан экспертлар тадбиркорлар фаолиятини қўллаб-қувватлашда комплекс ёндашиш таклифини илгари суриб бунда тадбиркорларга нафақат молиявий ёрдам бериш балким уларни молиявий ва бизнес саводхонлигини ошириш тизимини яратиш зарурати ҳусусида фикр ва мулоҳазалар олиб бормоқда.

 

Шуларни инобатга олган ҳолда жорий йилнинг 14 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Кичик бизнесни ривожлантиришни молиявий ва институционал қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

 

Қарор билан қуйидагиларни назарда тутувчи Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш комплекс дастури (кейинги ўринларда Дастур) ишга туширилди.

 

Ҳусусан, Мазкур Дастур бўйича тадбиркорларни молиявий ва тадбиркорлик саводхонлигини ошириш ва уларда бизнес кўникмаларни шакллантириш мақсадида республика бўйича 14 та ҳудудда ташкил қилинган “Кичик бизнесга кўмаклашиш марказлари”да,  қисқа ва ўрта муддатли амалий ўқув курслари ташкил этилади.

 

Бунда, марказларда дастур иштирокчиларининг бизнес кўникмалари мустахкамланади, марказ билан ҳамкорликда ўз бизнес лойиҳасини ишлаб чиқади ва эксперт гуруҳ олдида ҳимоя қилади. Натижада, қўлига сертификат олиб, молиявий инстурументлардан фойдаланиш имкониятига эга бўлади.

 

Марказларда хорижий малакали экспертлар жалб этилади, мақсадли ўқув дастурларини илғор халқаро тажриба асосида ишлаб чиқилади, шунингдек, ўқув жараёнларига нуфузли маҳаллий тадбиркорлар жалб этилади.      

 

Дастурда иштирок этиш учун қуйидаги категориядаги тадбиркорлар “Кичик бизнесга кўмаклашиш маркази” МЧЖга онлайн ариза беришлари мумкин:

 

а) камида 1 йил фаолият юритаётган якка тадбиркорлар, деҳқон хўжаликлари, ўзини ўзи банд қилганлар, ҳунармандлар, касаначилар ҳамда нодавлат таълим ташкилотлари;

Маълумот учун. Бугунги кунда 1 йилдан ортиқ фаолият юритаётган 263 минг нафар якка тадбиркор, деҳқон хўжаликлари ва ҳунармандлар, 651 минг нафар ўзини ўзи банд қилганлар ва 4,3 мингта таълим ташкилотлари мавжуд.

б) 3 ва ундан ортиқ кишини доимий иш билан таъминлаб келаётган кичик тадбиркорлар;

Маълумот учун. Ҳозирда 143 мингта шундай кичик корхона фаолият юритади.

в) оилавий тадбиркорлик дастурлари доирасида бизнес лойиҳасини муваффақиятли амалга ошириб, ижобий кредит тарихига эга тадбиркорлар.

Маълумот учун. 2018–2023 йилларда оилавий тадбиркорлик дастурлари доирасида 21,6 трлн сўм кредит олган 607 минг нафар тадбиркор ижобий кредит тарихига эга.

 

Молиявий қўллаб-қувватлаш чораларидан кўзланган асосий мақсад – тадбиркорлик фаолиятини янада ривожлантиришдир.

 

Бундан ташқари дастур доирасида иштирокчиларга консалтинг хизматларини кўрсатилиши белгиланди. 

 

Бунда:

 

– лицензия, рухсатнома ва сертификатлар олиш, божхона ва солиқ маъмуриятчилиги, экспорт ва импорт операциялари, шартномаларни расмийлаштириш;

 

– давлат харидларида иштирок этиш, шунингдек, ер участкалари ва бино-иншоотларни сотиб олиш ёки ижарага олиш ва лойиҳалаштириш;

 

– тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўйича амалдаги имтиёз ва преференциялар, мавжуд бошқа енгилликлар ва имкониятлар ҳусусида маслаҳатлар берилади.

custom img

Ўзбекистонда ишсизлик ва қашшоқлик даражаси 4,5 фоизгача пасайди

Йилнинг биринчи ярмида 506 минг киши доимий иш билан таъминланди.

custom img

Фарғонада Lacetti йўл четидаги устун ва дарахтга урилиб, ағдарилди

Ҳайдовчига воқеа жойида тиббий ёрдам кўрсатилган.

custom img

“Миллий манфаатларни ҳимоя қилиш, дунёдан ёпилиш дегани эмас” — Шерзод Асадов

Президент матбуот котиби Шерзод Асадов Тошкентдаги Ислом цивилизацияси марказида ўтказилаётган “Ислом цивилизацияси: янги дунё, янги ташаббуслар” халқаро медиа форумида замонавий журналистика, сунъий интеллект, сўз эркинлиги ва миллий медиа масалаларига тўхталди.

custom img

Ўзбекистоннинг давлат қарзи 48,3 млрд долларга етди

Давлат қарзининг 40,7 млрд доллари ташқи, 7,6 млрд доллари эса ички қарз ҳиссасига тўғри келади.

custom img

Таълим кредити олиш тартиби: кимларга ва қанча миқдорда берилади?

Талабалар учун таълим кредити олиш тартиби ва асосий шартлар маълум қилинди.

custom img

Сурхондарёда 4 аёл бир аёлни самосуд қилди

Жанжалга ер масаласи сабаб бўлган.

custom img

Ўзбекистонда янги пенционерларнинг 61 фоизи тўлиқ иш стажига эга эмас

2010 йилда бу кўрсаткич 6 фоизни ташкил қилган.

custom img

Мактабгача ва мактаб таълимида ўзбек тилини ўқитиш методикаси такомиллаштирилади

180 нафар педагог ўзбек тилини замонавий методика асосида ўқитиш бўйича семинарда иштирок этмоқда.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"