Вертолёт иштирокидаги тўй кортежи ҳайдовчилари жазога тортилди
Аммо Тошкент вилояти ЙҲХБнинг расмий изоҳида Uzbekistan Airways'га тегишли вертолёти ҳақида ҳеч қандай маълумот берилмаган.

Ижтимоий тармоқда бир нечта Captiva ҳайдовчилари тўйда гуруҳ-гуруҳ бўлиб ҳаракатлангани ҳамда уларнинг тепасида вертолётда келин ва куёв учгани акс этган видео тарқалди. Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБ хабарига кўра, мазкур ҳодиса Тошкент вилоятида содир этилган.
Ҳолат Тошкент вилояти ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимлари томонидан ўрганилган. Тўй вақтида йўл ҳаракати қоидаларини бузган ҳолда бошқа ҳаракат иштирокчиларига халақит бериб, гуруҳ-гуруҳ бўлиб ҳаракатланган барча транспорт воситалари ҳайдовчиларига маъмурий баённома расмийлаштирилди.
Маълумки, видеодаги вертолёт Uzbekistan Airways'га тегишли UK-12504 вертолёти. Аммо хабарда вертолёт ҳақида ҳеч қандай маълумот берилмаган.







