Ўзбекистон

Айрим ёғ маҳсулотларини Ўзбекистондан ташқарига олиб чиқиш бўйича чекловлар бекор қилинади

"Мойли уруғларни қайта ишловчи корхоналарнинг экспорт салоҳиятини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ҳукумат қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Айрим ёғ маҳсулотларини Ўзбекистондан ташқарига олиб чиқиш бўйича чекловлар бекор қилинади

 

"Мойли уруғларни қайта ишловчи корхоналарнинг экспорт салоҳиятини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ҳукумат қарори лойиҳаси эълон қилинди.

 

Хўжалик юритувчи субъектларга уларнинг ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъий назар, ўзлари импорт қилган кунгабоқар уруғи ва техник чигитни қайта ишлаш орқали ишлаб чиқарилган ўсимлик ёғини ёки ўзлари импорт қилган ўсимлик ёғини Ўзбекистон божхона ҳудудидан ташқарига олиб чиқиш (экспорт қилиш)га рухсат берилади.

 

Бунда, хўжалик юритувчи субъектлар томонидан экспорт қилинадиган ўсимлик ёғи миқдори улар томонидан импорт қилинган кунгабоқар уруғи ва техник чигит миқдорининг 15 фоизидан ёки импорт қилинган ўсимлик ёғи миқдорининг 50 фоизидан ортиқ бўлиши мумкин эмас.

 

Кунгабоқар ва пахта ёғи (ТИФ ТН коди 1512) ҳамда аралаш ёғлар (ТИФ ТН коди 1517909100)дан ташқари бошқа ўсимлик ва мева уруғлари ёғларини Ўзбекистон божхона ҳудудидан ташқарига олиб чиқиш (экспорт қилиш) бўйича чекловлар бекор қилинади.

 

Белгилаб қўйилишича, қарорга асосан экспорт қилиш мумкин бўлган ўсимлик ёғи ҳажмини аниқлашда хўжалик юритувчи субъекти томонидан 2023 йил 1 сентябрдан бошлаб импорт қилинган мойли уруғ ёки ўсимлик ёғи ҳажмлари инобатга олинади.

 

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Савдо-саноат палатаси билан биргаликда зарур ҳолларда озиқ-овқат хавфсизлиги, мамлакат аҳолисининг асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминланганлик даражаси ҳамда ички бозорда нарх барқарорлигидан келиб чиқиб, ўсимлик ёғи экспорти механизмларини такомиллаштириш юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритиб боради.

custom img

Қозоғистонда ЙТҲда ҳалок бўлган ўзбекистонликларнинг жасадлари Ватанга олиб келинди

Олмаота шаҳридаги Бош консулхонаси Миграция агентлиги билан ҳамкорликда зарур чораларни кўрди.

custom img

Ўзбекистонда талабалар учун “Долзарб қирқ кунлик” бошланди

Мазкур давр давомида талабаларни янги ўқув йилига муносиб кутиб олиш ҳамда юзага келиши мумкин бўлган муаммоларни тезкор бартараф этиш бўйича ишлар олиб борилади.

custom img

Андижонда умумий овқатланиш шохобчасида ёнғин содир бўлди

Ҳозирда ҳодиса сабаби ва зарар миқдори аниқланмоқда.

custom img

Ислом цивилизацияси маркази жаҳон медиасига буюк мероснинг янги таянч нуқтаси сифатида тақдим этилди

Қарийб 50 давлатдан 300 нафарга яқин медиа ва экспертлар иштирокидаги форумда Ислом цивилизацияси марказининг халқаро медиа салоҳияти ҳамда буюк меросни замонавий мультимедиа форматларида ёритиш масалалари кўриб чиқилди.

custom img

Ўзбекистонда ишсизлик ва қашшоқлик даражаси 4,5 фоизгача пасайди

Йилнинг биринчи ярмида 506 минг киши доимий иш билан таъминланди.

custom img

Фарғонада Lacetti йўл четидаги устун ва дарахтга урилиб, ағдарилди

Ҳайдовчига воқеа жойида тиббий ёрдам кўрсатилган.

custom img

“Миллий манфаатларни ҳимоя қилиш, дунёдан ёпилиш дегани эмас” — Шерзод Асадов

Президент матбуот котиби Шерзод Асадов Тошкентдаги Ислом цивилизацияси марказида ўтказилаётган “Ислом цивилизацияси: янги дунё, янги ташаббуслар” халқаро медиа форумида замонавий журналистика, сунъий интеллект, сўз эркинлиги ва миллий медиа масалаларига тўхталди.

custom img

Ўзбекистоннинг давлат қарзи 48,3 млрд долларга етди

Давлат қарзининг 40,7 млрд доллари ташқи, 7,6 млрд доллари эса ички қарз ҳиссасига тўғри келади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"