Ўзбекистон

"Резаксой"да туризм зонаси ташкил этилади

Наманган вилояти ҳокимлиги тегишли вазирлик ва идоралар билан бирга Чуст туманидаги Резаксой сув омбори ҳудудида “Резаксой туризм зонаси” ташкил этиш юзасидан ҳукуматга таклиф киритади.

"Резаксой"да туризм зонаси ташкил этилади

 

"2024 йилда Наманган вилоятининг Чуст туманини Хитой тажрибаси асосида, шу жумладан янги ёндашувлар, инновацион ва “яшил технологиялар” ҳамда бошқарувда замонавий усулларини қўллаган ҳолда камбағалликдан чиқариш тўғрисида"ги ҳукумат қарори лойиҳаси эълон қилинди.

 

Қуйидагилар Чуст туманини 2024 йилда ривожлантириш, камбағалликдан холи ҳудудга айлантиришнинг асосий йўналишлари этиб белгиланади:

 

сектор раҳбарларининг фаолияти самарадорлиги кўрсаткичларини ҳудуддаги эҳтиёжманд аҳолини индивидуал дастурлар орқали камбағалликдан чиқариш натижалари асосида баҳолаш;

 

ҳудудларда тадбиркорликни ривожлантириш, жумладан Хитой тажрибаси асосида тадбиркорлик субъектларини инновацион фаолиятга кенг жалб этиш, камбағал аҳолини арзон ва узлуксиз энергия билан таъминлашда инновацион ҳамда яшил технологияларни жорий этиш;

 

маҳаллаларда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш, хорижий инвестицияларни жалб қилиш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, жумладан ўз фаолиятига инновацион ечимларни татбиқ этган тадбиркорлик субъектларини рағбатлантириш орқали аҳоли бандлигини таъминлаш ҳамда ишсизликдан холи ҳудудга айлантириш;

 

маҳаллалар “драйвери”дан келиб чиққан ҳолда ихтисослашган кичик саноат зоналарини ташкил этиш;

 

бўш турган давлат кўчмас мулк объектлари ҳамда мавжуд табиий ресурс ва захиралардан самарали фойдаланишни йўлга қўйиш орқали ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳаларини ривожлантириш;

 

маҳаллалар ихтисослашувини ҳисобга олган ҳолда саноат, ҳунармандчилик, касаначилик ва чорвачилик йўналишларида микромарказларни ташкил этиш;

 

ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш орқали янги иш ўринлари яратиш ҳамда Хитой тажрибаси асосида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришни кўпайтириш;

 

мавжуд суғориладиган ерларни унумдорлигини ошириш, сув тежашнинг илғор технологияларни жорий қилиш;

 

инфратузилмавий шарт-шароитларни яратиб бериш орқали ишлаб чиқаришни кенгайтириш ҳамда савдо ва хизмат кўрсатиш соҳаларини ривожлантириш;

 

туман ҳудудидан ўтувчи халқаро ва давлат автомобил йўли бўйларида хизмат кўрсатиш объектларини ҳамда туризмни ривожлантириш, шунингдек, янги иш ўринлари яратиш.

 

Наманган вилояти ҳокимлиги тегишли вазирлик ва идоралар билан биргаликда Чуст тумани Резаксой маҳалласида жойлашган Резаксой сув омбори ҳудудида “Резаксой туризм зонаси” ташкил этиш юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритади.

 

Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги, Чуст туман ҳокимлиги билан биргаликда Чуст туманида қурилиш материалларини ишлаб чиқаришни ривожлантириш, тоғли ҳудудларида аниқланмаган янги конлар, минерал хомашё ресурсларини ўрганиш ҳамда фойдали қазилма конларини аниқлаш ва геологик қидирув ишларини амалга ошириш учун Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритади.

custom img

Ўзбекистонда телефон рақами орқали пул ўтказиш тартиби белгиланди

Янги тартибга кўра, фуқаролар пул юборишда олувчининг банк ҳисобварағи ёки банк картаси реквизитларини киритиши шарт бўлмайди.

custom img

“Ушбу ташриф яна бир муҳим саҳифани очди”: Саида Мирзиёева Илҳом Алиевнинг Ўзбекистонга ташрифи ҳақида

Саида Мирзиёева Озарбайжон Президентининг Ўзбекистонга ташрифи ҳақида фикр билдириб, икки давлат ўртасидаги биродарлик муносабатлари ва имзоланган Абадий дўстлик тўғрисидаги шартноманинг аҳамиятини қайд этди.

custom img

Ўзбекистонда Мустақиллик байрами арафасида 163 та янги объект фойдаланишга топширилди

Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида ҳудудларда янги объектларни ишга тушириш маросими бўлиб ўтди.

custom img

Тошкентдаги айрим ташкилотларда иш вақтини 8:00 дан бошлаш таклиф қилинмоқда

Таклифга кўра, иш кунининг умумий давомийлиги ўзгармайди. Ходимлар ишни бир соат эртароқ бошлайди ва шунга мос равишда бир соат эртароқ якунлайди.

custom img

Қозоғистонда ЙТҲда ҳалок бўлган ўзбекистонликларнинг жасадлари Ватанга олиб келинди

Олмаота шаҳридаги Бош консулхонаси Миграция агентлиги билан ҳамкорликда зарур чораларни кўрди.

custom img

Ўзбекистонда талабалар учун “Долзарб қирқ кунлик” бошланди

Мазкур давр давомида талабаларни янги ўқув йилига муносиб кутиб олиш ҳамда юзага келиши мумкин бўлган муаммоларни тезкор бартараф этиш бўйича ишлар олиб борилади.

custom img

Андижонда умумий овқатланиш шохобчасида ёнғин содир бўлди

Ҳозирда ҳодиса сабаби ва зарар миқдори аниқланмоқда.

custom img

Ислом цивилизацияси маркази жаҳон медиасига буюк мероснинг янги таянч нуқтаси сифатида тақдим этилди

Қарийб 50 давлатдан 300 нафарга яқин медиа ва экспертлар иштирокидаги форумда Ислом цивилизацияси марказининг халқаро медиа салоҳияти ҳамда буюк меросни замонавий мультимедиа форматларида ёритиш масалалари кўриб чиқилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"