Ўзбекистон

"Олимпия шаҳарчаси — оммавий спортдан профессионал спортга ўтиш кўприги"

Президент Олимпия шаҳарчаси қурилиши билан танишди.

"Олимпия шаҳарчаси — оммавий спортдан профессионал спортга ўтиш кўприги"

 

Маълумки, 2025 йилда Ёшлар ўртасидаги Осиё ва Параосиё ўйинлари юртимизда ўтказилади. Шу боис Олимпия шаҳарчасида мазкур мусобақалар дастурига киритилган барча спорт турлари учун шароит бўлади. Унинг майдони 100 гектар. Асосий иншоотлар — 10 минг ўринли стадион ва 2 мингдан томошабинга мўлжалланган велодром, сув спорти саройи, яккакурашлар ва жамоавий ўйинлар мажмуаларидир.

 

Шунингдек, 4 қаватли маъмурий бино, 15 та очиқ спорт майдони, югуриш йўлаклари, боғлар барпо этилади. Умуман, шаҳарчанинг 54 фоиз майдони яшил ҳудуд бўлади. Бунинг учун 37 гектарда сунъий кўллар ташкил қилинади.

 

Лойиҳа 70 та мамлакатда спорт иншоотлари қурган Хитойнинг “CAMC Engineering” компанияси билан биргаликда амалга оширилмоқда.

 

Бундан бир йил олдин, 9 ноябрь куни давлатимиз раҳбари мазкур шаҳарча қурилишига тамал тоши қўйган эди. Бугунги кунда асосий биноларнинг пойдевор ишлари тўлиқ бажарилган. 5 та мажмуанинг конструкциялари тикланиб, қад кўтариб қолган. Қурилишга мингга яқин ишчи ва муҳандислар, махсус техникалар жалб қилинган.

 

Давлатимиз раҳбари шаҳарчани эксплуатация қилиш бўйича хорижий тажрибани жорий этиш, хавфсизлик чораларини кўриш ва қулайликларни ошириш юзасидан кўрсатмалар берди.

 

Осиё ўйинлари ўтгандан кейин мажмуалар бўшаб қолиши керак эмас, халқимизга хизмат қилиши керак. Бу ерда машғулотлар билан бирга спорт таълими, илми, тиббиёти мужассам бўлиши зарур. Яъни, бу жой мамлакатимиз спортининг илмий, амалий, ўқув-машғулот маркази бўлади, — деди Шавкат Мирзиёев.

Кейинчалик бу ерда Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, спорт федерациялари, Ўзбекистон давлат спорт академияси ва бошқалар фаолият кўрсата бошлайди. Майдончаларда юртдошларимиз ҳам спорт билан шуғулланиши мумкин бўлади.

Келажакда бу шаҳарча билан болалар спорт мактабларини ҳам боғлаш керак. Оммавий спортдан профессионал спортга ўтиш кўприги бу, — деди Президент.

 

Шаҳарчада паралимпия ўйинлари ҳам ўтказилгани боис жисмоний имконияти чекланган инсонлар учун қулай йўллар ва алоҳида секторлар ташкил этилади.

 

Президентимиз тавсиясига мувофиқ, мажмуада қайта тикланувчи энергиядан ҳам фойдаланилади. Йиллик қуввати 10 мегаватт 56 минг квадрат метр қуёш панеллари ўрнатилади.

 

Шу ерда Тошкент шаҳри бўйича ўтган йили тақдимот қилинган инвестиция дастурига мувофиқ, бу йил ишга туширилган лойиҳалар ҳақида ахборот берилди. Қайд этилганидек, жорий йилнинг ўтган даврида ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳаларида 360 та лойиҳа бажарилиб, жами 20 мингта иш ўрни яратилган. Шунингдек, келгусида Янги ҳаёт туманида 650 гектар майдонда янги авлод саноат зонаси ташкил этиш режалаштирилган.

custom img

625 граммлик «юк»: уч ҳолат фош этилди

Хоразм ва Жиззахда ўтказилган тезкор тадбирларда гиёҳвандлик воситалари яширилган учта ҳолат фош этилди.

custom img

Экополиция ходими ўлими: уч нафар шахсга жиноят иши қўзғатилди

Экополиция инспектори Сирдарё дарёси ўзанида ўтказилган тезкор рейд давомида хизмат вазифасини бажариш вақтида ҳалок бўлган эди.

custom img

Рейсингиз кечикдими? Энди сизга компенсация тўланиши мумкин

Рақобат қўмитасига ҳаво транспорти хизматлари бўйича мурожаатлар сони йилнинг биринчи ярмида 4,1 бараварга ошган.

custom img

Навоийдаги конда фожиа: икки ишчи ҳалок бўлган, жабрланганлар ҳам бор

Ҳозирча НКМК воқеа юзасидан расмий муносабат билдирганича йўқ.

custom img

20 миллионлик жаримани “йўқ қилиш” 500 долларга тушди

Самарқанддa “Энергосавдо” муҳандиси 20 млн сўмлик жаримани бекор қилиш эвазига пул талаб қилган.

custom img

Глинкадаги портлашдан кейин “навбат” яна 10 та газ қувурларига келди

Ҳодисадан сўнг Тошкентнинг бошқа ҳудудларидаги газ тармоқларини текшириш учун махсус ишчи гуруҳ тузилди.

custom img

2 200 доллар эвазига “Умра”: фирма вакиллари қўлга тушди

Фарғона ва Наманганда фуқароларни ноқонуний равишда “Умра” зиёратига юборишни ваъда қилиб, пул талаб қилган сайёҳлик фирмаси вакиллари қўлга олинди.

custom img

77 та чиқинди полигонида саралаш хизмати бўйича танлов эълон қилинди

Танлов орқали чиқиндиларни саралашни йўлга қўйиш ва қайта ишлашга йўналтириладиган чиқиндилар ҳажмини ошириш кўзда тутилган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"