Ўзбекистон

Шавкат Мирзиёев ўзбек халқига миннатдорлик билдирди

Президент Янги Ўзбекистоннинг сўнгги ўн йилликдаги асосий натижаларини қайд этди.

Шавкат Мирзиёев ўзбек халқига миннатдорлик билдирди

 

Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан давлат мукофотларини топшириш маросимида сўзлаган нутқида мамлакат тараққиётида турли соҳа вакилларининг ҳиссаси ва мустақиллик йилларида амалга оширилган кенг кўламли ислоҳотлар натижаларига тўхталди.

 

Давлати раҳбари мустақилликнинг куч-қудрати маданият, санъат ва спортни ривожлантириш йўлида хизмат қилаётган инсонларнинг маҳорати, шунингдек, ислоҳотлар ижросини ҳар бир маҳалла ва хонадонга етказаётган давлат хизматчиларининг меҳнатида ҳам намоён бўлаётганини таъкидлади.

 

Жойларда аҳолини эзгу мақсадлар йўлида бирлаштираётган нуронийлар ва маҳалла фаоллари, халқ осойишталиги ҳамда Ватан тинчлигини таъминлаётган ҳарбийлар ва ҳуқуқ-тартибот ходимларининг жасорати алоҳида қайд этилди.

 

— Бир сўз билан айтганда, Янги Ўзбекистоннинг энг катта натижаси — бу ўзгарган инсон, ўз кучига ишонган фуқаро, эртанги кунга дахлдорлигини ҳис қилаётган жамиятдир! — деди Президент.

 

Давлатимиз раҳбари фидойи ва бунёдкор ватандошларга, мустақилликнинг энг катта кучи ва таянчи бўлган бутун халқимизга чуқур миннатдорчилик билдирди.

 

Инсон қадри улуғланган, адолат ва тараққиётга таянган Янги Ўзбекистонни барпо этиш йўлидан халқ билан биргаликда дадил борилаётгани таъкидланди.

 

Сўнгги ўн йилда халқ билан ҳамжиҳатликда амалга оширилган ислоҳотлар натижасида мамлакат иқтисодиёти барқарор ва юқори суръатларда ўсиб бораётгани қайд этилди.

 

Хусусан, ўтган даврда Ўзбекистонга 160 миллиард доллардан ортиқ хорижий инвестиция киритилди. Иқтисодиёт ҳажми 2,5 баробардан зиёд ошди. Жорий йилда ялпи ички маҳсулот ҳажми 180 миллиард доллардан ошиши кутилмоқда.

 

Саноат, сервис ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида 5 миллион 700 мингта доимий иш ўрни яратилди.

 

Таълим ва тиббиёт инфратузилмасини ривожлантириш доирасида давлат ва хусусий сектор иштирокида 1,5 миллион ўринли замонавий мактаблар, 342 минг ўринли боғчалар ҳамда 62 минг ўринли шифохоналар фойдаланишга топширилди.

 

Аҳолининг транспорт ва коммунал шароитларини яхшилаш мақсадида 83 минг километр умумий фойдаланишдаги ички йўллар қурилди ва таъмирланди.

 

8 миллион аҳоли яшайдиган хонадонларга илк бор марказлашган ичимлик суви етказилди, яна 11,5 миллион аҳолининг сув таъминоти яхшиланди.

 

Уй-жой соҳасида ҳам кенг кўламли ишлар амалга оширилди. Ўтган ўн йил давомида 650 минг оила янги замонавий уй-жойга эга бўлди.

 

— Халқимизда “Уйли бўлиш — ватанли бўлиш” деган нақл бор. Шу маънода, камида 2,5 миллион аҳоли ватанли бўлди, — деди Шавкат Мирзиёев.

Яман чегарасидан узоқроқ туринг: Саудия Арабистонидаги ўзбекистонликлар огоҳлантирилди

Яман чегарасидан узоқроқ туринг: Саудия Арабистонидаги ўзбекистонликлар огоҳлантирилди

Шунингдек, минтақадаги кескинлик сабабли парвозлар кечикиши ёки йўналиши ўзгариши мумкин.

73,3 млрд сўмлик қурилиш ишлари 87,2 млрд сўм деб кўрсатилган: бюджет маблағлари талон-торож қилинган

73,3 млрд сўмлик қурилиш ишлари 87,2 млрд сўм деб кўрсатилган: бюджет маблағлари талон-торож қилинган

Нурафшондаги қурилишда сохта маълумотлар аниқланган.

Ортиқча кредит тўлови асосий қарзга йўналтирилмаяпти: Рақобат қўмитаси банклар амалиётига эътироз билдирди

Ортиқча кредит тўлови асосий қарзга йўналтирилмаяпти: Рақобат қўмитаси банклар амалиётига эътироз билдирди

Рақобат қўмитаси ушбу амалиётни қайта кўриб чиқиш юзасидан Марказий банкка таклиф юборди.

Google’дан талабалар учун имконият: 1 йиллик AI обунаси бепул тақдим этилади

Google’дан талабалар учун имконият: 1 йиллик AI обунаси бепул тақдим этилади

Google ва Рақамли технологиялар вазирлиги ҳамкорлигида Ўзбекистонлик талабалар учун янги имконият яратилди.

Суд раиси хонасидан пул топилди: хизмат текшируви бошланди

Суд раиси хонасидан пул топилди: хизмат текшируви бошланди

Ҳозирча судьянинг пул сўрагани ёки олганини тасдиқловчи далил йўқ.

Газ баллонига яширилган 42 кг опий: Сурхондарёда наркотик моддалар савдоси фош этилди

Газ баллонига яширилган 42 кг опий: Сурхондарёда наркотик моддалар савдоси фош этилди

Тезкор тадбир давомида наркотик моддаларни олиб кетиш учун келган икки киши ва уларнинг буюртмачиси ҳам қўлга олинди.

Ўзбекистон Президенти МДҲ мамлакатлари миллий таомлари фестивалида бўлди

Ўзбекистон Президенти МДҲ мамлакатлари миллий таомлари фестивалида бўлди

Тадбирда МДҲ мамлакатлари миллий ошхонасининг пазандачилик анъаналари намойиш этилди.

Тошкентда аёл туғруқдан сўнг комага тушган: прокуратура суриштирув ўтказмоқда

Тошкентда аёл туғруқдан сўнг комага тушган: прокуратура суриштирув ўтказмоқда

Аёл ярим йилдан буён оғир аҳволда экани айтилмоқда. Соғлиқни сақлаш бошқармаси ҳолат юзасидан хизмат текшируви ўтказилганини маълум қилди.