Ўзбекистон

Чўлларни ўзлаштирган деҳқондан уста-наққошгача — фидойи юртдошлар мукофотланди

Сурхондарёлик меҳнат фахрийси Абдусаттор Қурбоновнинг деҳқончиликни ривожлантириш ва чўлларни ўзлаштиришдаги меҳнати алоҳида эътироф этилди.

Чўлларни ўзлаштирган деҳқондан уста-наққошгача — фидойи юртдошлар мукофотланди

 

Мустақилликнинг 35 йиллиги муносабати билан давлат мукофотлари билан тақдирланган юртдошлар орасида турли соҳа ва йўналишларда кўп йиллар давомида самарали меҳнат қилган фидойи инсонлар ҳам бор.

 

Сурхондарёлик меҳнат фахрийси Абдусаттор Қурбоновнинг чўлларни ўзлаштириш ва деҳқончиликни ривожлантиришга қўшган ҳиссаси алоҳида эътироф этилди.

 

Бекобод металлургия комбинатида узоқ йиллардан буён пўлат эритувчи бўлиб фаолият юритаётган Ғуломжон Туронов “Хизмат кўрсатган саноат ходими” фахрий унвони билан тақдирланди. Бу эътироф металлургия соҳасида меҳнат қилаётган кўплаб мутахассисларнинг фидокорона меҳнатига берилган юксак баҳо бўлди.

 

Шунингдек, пахтачилик ва ғаллачиликда юқори натижаларга эришиб, ўзига хос меҳнат мактабини яратган наманганлик Илҳом Зиёвуддинов, ипак қуртини турли мавсумларда парваришлаб, юқори ҳосил олаётган бухоролик пиллакор Жамила Худойбердиева, чорвачиликка илғор технологияларни жорий этаётган қорақалпоғистонлик Эсенбай Айтимуратов ҳамда сув йўқотишларини камайтиришга муносиб ҳисса қўшаётган самарқандлик ирригатор Асланқул Каримқуловнинг хизматлари муносиб баҳоланди.

 

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази ҳамда Самарқанддаги Имом Бухорий мажмуасини безатишда меҳнат қилган уста-наққош Сатторхўжа Тўхтахўжаевга “Хизмат кўрсатган қурувчи” фахрий унвони берилди.

Пискент тумани ҳокимига ҳайфсан: бунга фермерлар билан боғлиқ можаро сабаб бўлди

Пискент тумани ҳокимига ҳайфсан: бунга фермерлар билан боғлиқ можаро сабаб бўлди

Ҳокимнинг фермерларни ҳақорат қилгани ва картошка экилмаса, ерларини олиб қўйиш билан таҳдид қилгани айтилганди.

Ўзлигини англаган жамиятгина ўз келажагини қура олади

Ўзлигини англаган жамиятгина ўз келажагини қура олади

“ЎЗ” — ўтмишга қайтиш эмас, ўз илдизига таяниб келажакка ҳаракат қилиш ғояси.

Андижонда ЙТҲ: Chery ҳайдовчиси мактаб ўқувчисини уриб юборди

Андижонда ЙТҲ: Chery ҳайдовчиси мактаб ўқувчисини уриб юборди

Ҳайдовчи ЙПХ ходими билан жабрланган ўқувчини шошилинч тиббий ёрдам муассасасига олиб борган.

MrBeast ташрифи дастуридаги ҳеч бир банд бекор қилинмаган — Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси

MrBeast ташрифи дастуридаги ҳеч бир банд бекор қилинмаган — Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси

Tасвирга олиш гуруҳининг қолган аъзолари эса мамлакатнинг бошқа шаҳарларида суратга олиш ишларини давом эттирмоқда.

Робототехника бўйича жаҳон чемпионлари: Президент терма жамоа аъзоларини мукофотлади

Робототехника бўйича жаҳон чемпионлари: Президент терма жамоа аъзоларини мукофотлади

Қарийб 190 мамлакат вакиллари қатнашган мусобақа ғолиблари тақдирланди.

Фарғона йўлида “A” йўлаклар назоратга олинди: камералар ўрнатилди

Фарғона йўлида “A” йўлаклар назоратга олинди: камералар ўрнатилди

Тошкентда автобус йўлакларига кирадиган автомобиллар назорати кучайтирилмоқда.

16 та ўйинда 16 та ғалаба: Ўзбекистон ёшлари робототехника бўйича жаҳон чемпиони бўлди

16 та ўйинда 16 та ғалаба: Ўзбекистон ёшлари робототехника бўйича жаҳон чемпиони бўлди

Ўзбекистон терма жамоаси FIRST Global Challenge мусобақасида мутлақ чемпионликка эришди.

Самарқандда Cobalt электроскутерни уриб юборди: икки киши ҳалок бўлди

Самарқандда Cobalt электроскутерни уриб юборди: икки киши ҳалок бўлди

ЙТҲ оқибатида бир киши воқеа жойида, яна бири шифохонада вафот этган.