Франция янги баллистик ракета синовини ўтказди
Жараён муваффақиятли якунланган.

Франция янги М51.3 қитъалараро баллистик ракетасини муваффақиятли синовдан ўтказди. Бу ҳақда мамлакат мудофаа вазири Себастян Лекорну маълум қилди.
"М51.3 стратегик баллистик ракетасининг биринчи муваффақиятли синовдан ўтказилиши! Бу ишланма бизнинг ядровий тўхтатувчи кучимизга ишончни мустаҳкамлайди ва учириш соҳамизнинг мукаммаллигини намойиш этади", деб ёзган у.
Ўз навбатида, Франция Мудофаа вазирлиги Қурол-яроғ бош бошқармасининг аниқлик киритишича, учириш Бискаросидаги полигондан амалга оширилган. Ракета ядро зарядига эга эмас. Унинг парвози тўлиқ назорат остида бўлган ва жараён "ҳар қандай қирғоқдан бир неча юз километр" масофада амалга оширилган.





