Ўзбекистон

Нега бодринг ва узум нархи қимматлаб кетди?

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги бунга изоҳ берди.

Нега бодринг ва узум нархи қимматлаб кетди?

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ноябрь ойида бодринг ва узум нархи кўтарилиши бўйича маълумот берди.

 

Қайд этилишича, бугунги кунда очиқ далаларда етиштирилган бодринг ҳосили йиғиштириб олиниб, истеъмолчиларга етказиб берилган. Очиқ далаларда етиштирган маҳсулотларнинг нархи мавсумда 1 кг учун ўртача 1,5- 2,0 минг сўмни ташкил қилди.

 

Таҳлилларга кўра, олдинги йилларда ҳам ноябрь ойи ўрталарига келиб бодринг нархи ўсиши кузатилган. Жумладан 2021 йилда олдинга ойларга нисбатан ноябрда 1,3 баробарга, 2022 йилда 1,9 баробарга ошган.

 

Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 27 октябрдаги 567-сонли қарори қабул қилиниб, иссиқхоналарга кафолатланган табиий газ етказиб бериш белгилангандан сўнг иссиқхоналарда экин экиш ишлари бошланди. Иссиқхонада етиштирилаётган маҳсулотлар ноябрь ойи 3 декадаси ва декабрь ойи бошидан терими бошланиши билан ички бозорда нархлар барқарорлашиши прогноз қилинмоқда.

 

Кўп йиллик мониторинг кузатишларга кўра, ноябрь-декабрь ойларида узум маҳсулотлари сақлаш учун жойлаштирилиши оқибатида унга бўлган нархларнинг ошишига олиб келди.

 

Хусусан, 2022 йилнинг ноябрь ойи нархи октябрга нисбатан 111,5 фоизга ошган бўлса, жорий йилда мос равишда бу кўрсаткич 119 фоизга ўсган.

 

Жумладан, маҳсулот нави бўйича Ҳусайни 15 - 25 минг сўм, тойфи 15-20 минг сўмни ташкил этган бўлса, ички ва ташқи бозорда харидоргир бўлган “Ризамат ота”, «Мерседес» каби навларига талаб ошган (1 кг 90 минг сўм атрофида).

 

Таъкидланишича, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг нархлари ошиши билан боғлиқ вазият табиий ҳолат бўлиб, бу қиш мавсуми учун иссиқхоналарда бир муддат тайёргарлик ишлари натижасида юзага келган.

custom img

Ўзбекистонда ишсизлик ва қашшоқлик даражаси 4,5 фоизгача пасайди

Йилнинг биринчи ярмида 506 минг киши доимий иш билан таъминланди.

custom img

Фарғонада Lacetti йўл четидаги устун ва дарахтга урилиб, ағдарилди

Ҳайдовчига воқеа жойида тиббий ёрдам кўрсатилган.

custom img

“Миллий манфаатларни ҳимоя қилиш, дунёдан ёпилиш дегани эмас” — Шерзод Асадов

Президент матбуот котиби Шерзод Асадов Тошкентдаги Ислом цивилизацияси марказида ўтказилаётган “Ислом цивилизацияси: янги дунё, янги ташаббуслар” халқаро медиа форумида замонавий журналистика, сунъий интеллект, сўз эркинлиги ва миллий медиа масалаларига тўхталди.

custom img

Ўзбекистоннинг давлат қарзи 48,3 млрд долларга етди

Давлат қарзининг 40,7 млрд доллари ташқи, 7,6 млрд доллари эса ички қарз ҳиссасига тўғри келади.

custom img

Таълим кредити олиш тартиби: кимларга ва қанча миқдорда берилади?

Талабалар учун таълим кредити олиш тартиби ва асосий шартлар маълум қилинди.

custom img

Сурхондарёда 4 аёл бир аёлни самосуд қилди

Жанжалга ер масаласи сабаб бўлган.

custom img

Ўзбекистонда янги пенционерларнинг 61 фоизи тўлиқ иш стажига эга эмас

2010 йилда бу кўрсаткич 6 фоизни ташкил қилган.

custom img

Мактабгача ва мактаб таълимида ўзбек тилини ўқитиш методикаси такомиллаштирилади

180 нафар педагог ўзбек тилини замонавий методика асосида ўқитиш бўйича семинарда иштирок этмоқда.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"