Ўзбекистон

Хорижий валюталарда кредитлар энди микромолия ташкилотларида ҳам берилади

Ўзбекистонда кредит олиш жараёни соддалаштирилмоқда.

Хорижий валюталарда кредитлар энди микромолия ташкилотларида ҳам берилади

 

Яқин ўтмишда чет эл валютаси у ёқда турсин, балки кредит олишни фақат банклар орқали олса бўлади. Банкдан кредит олган одам эса жуда катта қоғозбозлик йўлидан ўтган деган хаёл онгимизга сингиб кетган эди. Ҳозирда кредит олиш жуда соддалаштирилмоқдаки бугунги кунга келиб хорижий валютада кредитни банкдан ташқари субъектлар ҳам таклиф этадиган замонга келмоқдамиз.

 

Яъни эндиликда тадбиркорлик субъектлари хорижий валютада кредит олиш учун нафақат банкларга, балки микромолия ташкилотларига ҳам мурожаат этишлари мумкин. 

 

Қабул қилинган қарор микромолия ташкилотларининг ривожланишидаги янги инқилобий ёндашув десак хато бўлмайди. Энг асосий ўзгаришлардан бири сифатида яна микромолия ташкилоти лицензия асосида тўлов ташкилоти (Payme, Click ва ҳк каби) фаолиятини ҳам юрита олишини ҳам қайд лозим. Қонунчиликда фақат тўлов ташкилоти микромолия ташкилоти сифатида рўйхатдан ўтиб, микромолиявий хизматлар кўрсата олар эди. Бу янгилик эса соҳада соғлом ва тенг кучли рақобатни кучайтириб, натижада аҳолига танлаш имкониятини беради.

 

Қарорнинг яна қизиқ жиҳатларидан бири бу микромолия ташкилотлари ривожланиши натижасида микромолия банкларига, микромолия банклари эса тижорат банкларига ва аксинча трансформация жараёнлари яратилишидир.

 

Бу эса ўз навбатида, юқорида қайд этилганидек, микромолиялаш бозори ҳажмини янада ошишига, микромолиявий хизматлар билан тадбиркорларни кўпроқ қамраб олишга қўшимча имкониятлар яратилиши орқали бизнесни ривожлантириш, қўшимча иш ўринларини яратиш натижасида аҳоли турмуш даражасини яхшилашга олиб келади.

 

Қолаверса, микромолия хизматлар бозорида банклар билан микромолия ташкилотлари ўртасидаги бўшлиқ базавий банк хизматларини кўрсатувчи микромолия банклари билан тўлдирилмоқда.

 

Бугунги кунда тадбиркорлик фаолияти ривожланаётган вақтда бизнес ривожи учун сармоя олиш, хорижий валютада кредитлар олиш соддалаштириши жуда муҳим аҳамият касб этади. Бизнес ривожланиб борар экан янги технологиялар жалб қилинар экан, бугунги нарса эртага эскириб қолади. Бизнесга янги ғояларни жалб этиш учун эса албатта сармоя талаб этади.

 

Микромолия ташкилотларининг ривожланиши ва уларнинг трансформацияси молия бозорига яхши имкониятларни беради. Рақобатни кучайтиради, хизмат кўрсатиш сифатини яхшилайди. Асосийси одамларда молиявий манбаларга ва ресурсларга бўлган эҳтиёжни қондириш имконияти кенгаяди.

custom img

Чўлларни ўзлаштирган деҳқондан уста-наққошгача — фидойи юртдошлар мукофотланди

Сурхондарёлик меҳнат фахрийси Абдусаттор Қурбоновнинг деҳқончиликни ривожлантириш ва чўлларни ўзлаштиришдаги меҳнати алоҳида эътироф этилди.

custom img

558 нафар фидойи инсон юксак давлат мукофотлари билан тақдирланди

Шавкат Мирзиёев барча ютуқлар халқнинг фидокорона меҳнати билан қўлга киритилаётганини таъкидлади.

custom img

Шавкат Мирзиёев ўзбек халқига миннатдорлик билдирди

Президент Янги Ўзбекистоннинг сўнгги ўн йилликдаги асосий натижаларини қайд этди.

custom img

“35 йил — тарих учун жуда қисқа давр, аммо асрга татигулик давр бўлди” — Шавкат Мирзиёев

Президент иштирокида давлат мукофотларини топшириш маросими бўлиб ўтмоқда.

custom img

Мўғулистон Президенти Ўзбекистон Миллий павильонига ташриф буюрди

Ухнаагийн Хурэлсух Ўзбекистонда экология ва иқлим ўзгариши соҳасида амалга оширилаётган ишларни юқори баҳолаб, икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлашга тайёрлигини билдирди.

custom img

Қайси ОТМ битирувчилари энг кўп даромад олмоқда?

Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлиги 170 та ОТМнинг 249 мингдан ортиқ битирувчиси меҳнат бозоридаги натижаларини ўрганди.

custom img

Қатарда ўзбекистонликлар учун 5 500 долларгача маошли иш ўринлари таклиф этилди

Иш берувчи авиачипта, ишчи визаси, аэропорт трансфери ва тиббий суғурта харажатларини қоплайди.

custom img

Жиззахда қарийб 14 кг “опий”ни сотиш ва тарқатишни режалаштирган шахслар ушланди

Уч нафар шахс Тожикистондаги наркокурерлар қолдирган наркотик моддаларни олиб, уларни сотиш орқали даромад орттиришни режалаштирган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"