Ўзбекистон

“Майда хатоларни деб катта хатоларни тузатиш учун қилаётган ислоҳотларимизга халақит беришга уринманг” — Алламжонов

Комил Алламжонов “Заковат-Гамбит” турнири ҳақида фикр билдирди.

“Майда хатоларни деб катта хатоларни тузатиш учун қилаётган ислоҳотларимизга халақит беришга уринманг” — Алламжонов

 

Тошкентда навбатдаги “Заковат-Гамбит” шахмат турнири бўлиб ўтди. Президент администрацияси Ахборот сиёсати департаменти раҳбари Комил Алламжонов ўз каналида бу мусобақа ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

 

 

Унинг сўзларига кўра, бундай тадбирлар Ўзбекистонда илмга чанқоқ, қобилиятли ёшларни кашф қилади.

 

“Шахсан мен ишонаманки, таълимни ривожлантириш, илмни трендга олиб чиқиш йўлидаги барча лойиҳаларимиз келажакда ўз мевасини беради. Уриламиз, суриламиз, лекин барибир мақсадимизга етамиз.

 

Масалан, куни кеча Илон Маскнинг навбатдаги янги ракетаси осмонда портлаб кетди. Ёки бўлмаса “в этом обновлении исправлены ошибки...” деб номланган Apple'нинг iOS 17.1.1 операцион тизими ҳам юклаб олиш учун телефонимизда пайдо бўлди. Иш бор жойда хато бўлади. Лекин иғвогарларнинг сассиқ гапларига қараб, бўшашиб ҳеч нарса қилмай, қўлни қовуштириб ўтирганида эди, Илон Маск бугунги даражага етиб келмаган бўларди.

 

Шунинг учун ҳам майда хатоларни деб катта хатоларни тузатиш учун қилаётган ислоҳотларимизга халақит беришга уринманг. Ундан кўра дуо қилинг. Ўзингиздан тортиб ҳатто бизгача инсоф сўранг. Мен ҳам дуо қиламан.

 

Илоҳим юртимиз илмлилар, олим-у ўқимишлилар юртига айлансин.

 

Буюк Ўзбекистоннинг мавқеи янада баланд бўлсин. “Zakovat Gambit” ғолибларига мукофотлар муборак бўлсин!” – дея ёзди Комил Алламжонов.

custom img

625 граммлик «юк»: уч ҳолат фош этилди

Хоразм ва Жиззахда ўтказилган тезкор тадбирларда гиёҳвандлик воситалари яширилган учта ҳолат фош этилди.

custom img

Экополиция ходими ўлими: уч нафар шахсга жиноят иши қўзғатилди

Экополиция инспектори Сирдарё дарёси ўзанида ўтказилган тезкор рейд давомида хизмат вазифасини бажариш вақтида ҳалок бўлган эди.

custom img

Рейсингиз кечикдими? Энди сизга компенсация тўланиши мумкин

Рақобат қўмитасига ҳаво транспорти хизматлари бўйича мурожаатлар сони йилнинг биринчи ярмида 4,1 бараварга ошган.

custom img

Навоийдаги конда фожиа: икки ишчи ҳалок бўлган, жабрланганлар ҳам бор

Ҳозирча НКМК воқеа юзасидан расмий муносабат билдирганича йўқ.

custom img

20 миллионлик жаримани “йўқ қилиш” 500 долларга тушди

Самарқанддa “Энергосавдо” муҳандиси 20 млн сўмлик жаримани бекор қилиш эвазига пул талаб қилган.

custom img

Глинкадаги портлашдан кейин “навбат” яна 10 та газ қувурларига келди

Ҳодисадан сўнг Тошкентнинг бошқа ҳудудларидаги газ тармоқларини текшириш учун махсус ишчи гуруҳ тузилди.

custom img

2 200 доллар эвазига “Умра”: фирма вакиллари қўлга тушди

Фарғона ва Наманганда фуқароларни ноқонуний равишда “Умра” зиёратига юборишни ваъда қилиб, пул талаб қилган сайёҳлик фирмаси вакиллари қўлга олинди.

custom img

77 та чиқинди полигонида саралаш хизмати бўйича танлов эълон қилинди

Танлов орқали чиқиндиларни саралашни йўлга қўйиш ва қайта ишлашга йўналтириладиган чиқиндилар ҳажмини ошириш кўзда тутилган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"