Бугун ҳам Ўзбекистонда ёғингарчилик давом этади
Айрим вилоятларда ёмғир, тоғли ҳудудларда эса қор ёғиши кутиляпти.

«Ўзгидромет» 23 ноябрь куни республика ҳудудида кузатиладиган об-ҳаво прогнозини эълон қилди.
Унга кўра, бугун Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, кечаси ва эрталаб ёмғир ёғиб, туман тушиши мумкин, кундузи ёғингарчилик бўлмайди. Ғарбдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 5-7, кундузи 11-13 даража илиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Айрим жойларда туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 0-5 даража илиқ, баъзи жойларда 1-3 даража совуқ, кундузи 10-15 даража илиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Айрим жойларда туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 3-8 даража илиқ, чўл ҳудудларида 0-2 даражагача совуқ, кундузи 11-16 даража илиқ бўлади.
Тошкент вилоятида ҳаво ўзгариб туради, кечаси ва эрталаб ёмғир ёғади. Кундузи ёғингарчилик бўлмайди. Айрим жойларда туман тушиши мумкин. Ғарбдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Кечаси 3-8, кундузи 10-15 даража илиқ бўлади.
Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Айрим жойларда туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 4-9, кундузи 13-18 даража илиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Айрим жойларда туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 3-8, кундузи 10-15 даража илиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда кечаси ва куннинг биринчи ярмида ёмғир ёғади. Ғарбдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Кечаси 5-10, кундузи 12-17 даража илиқ бўлади.
Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлади (ёмғир, қор ёғади), айрим жойларда кучли ёғингарчилик бўлиб, туман тушади. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.







