Паркентдаги тўйда гуруҳ бўлиб ҳаракатланганларга чора кўрилди
Улардан бирининг машинаси жарима майдончасига олиб кирилган.

Тошкент вилояти Паркент туманидаги тўйда гуруҳ-гуруҳ бўлиб ҳаракатланган автомашина ҳайдовчиларига чора кўрилди.
Ушбу ҳолат жорий йилнинг 20 ноябрь куни Паркент тумани ҳудудида содир этилган бўлиб, бу ҳолатда Malibu ва 4 та Lacetti 2 русумли транспорт воситалари ҳайдовчилари бошқа ҳаракат иштирокчиларини эркин ҳаракатига халақит берган ҳолда гуруҳ-гуруҳ бўлиб ҳаракатланган. Ушбу ҳолат юзасидан ҳайдовчиларга нисбатан маъмурий баённомалар расмийлаштирилди.
Улардан бири шу куни Тошкент шаҳрида ҳайдовчилик гувоҳномасиз автомобильбошқарганлиги учун жарима майдонига қўйилган. Ушбу ҳайдовчига бошқалар каби тегишли тартибда маъмурий баённома расмийлаштирилган.







