Ўзбекистон

Энди машина бошқариш ишончномасини онлайн олиш мумкин

Бу бўйича давлат хизмати кўрсатилади.

Энди машина бошқариш ишончномасини онлайн олиш мумкин

Ҳукумат қарори билан “Автомототранспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини берувчи ишончномани электрон шаклда расмийлаштириш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламенти” тасдиқланди.

 

Унга кўра, автомототранспорт воситасига ишончнома ариза берувчи томонидан ЯИДХП (my.gov.uz)дан фойдаланган ҳолда, ўзининг ва ишончнома берилаётган шахс(лар)нинг биометрик паспорти ёки идентификацияловчи ID-картаси ҳамда жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами маълумотларини киритиш орқали мустақил равишда расмийлаштирилади.

 

Давлат хизмати “Notarius” ААТдан фойдаланган ҳолда ЯИДХП (my.gov.uz) орқали кўрсатилади.

 

Ишончнома ариза берувчининг хоҳишига кўра 1 ой, 6 ой ва 3 йил муддатгача берилади.

 

Ариза берувчи сўровномада кўрсатилган автомототранспорт воситасининг мулкдори бўлмаса, ишончнома расмийлаштирилмайди.

 

Ишончномага киритиладиган шахслар сонига чеклов ўрнатилмайди.

 

Ишончномани электрон шаклда расмийлаштириш учун давлат божи унинг амал қилиш муддатидан келиб чиққан ҳолда, “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунида ишончномани нотариал тасдиқлаш учун белгиланган давлат божига нисбатан қуйидаги фоизларда ундирилади:

 

➖1 ойгача бўлган муддатга – 10 фоиз;

➖1 ойдан ортиқ ва 6 ойгача бўлган муддатга – 50 фоиз;

➖6 ойдан ортиқ ва 3 йилгача бўлган муддатга – 100 фоиз.

 

Электрон шаклда QR-код қўйилган ҳолда расмийлаштирилган ишончнома нотариал тасдиқланган ишончнома билан бир хил юридик кучга эгадир.

 

Ишончнома қуйидаги ҳолатларда бекор қилинган ҳисобланади:

 

—ишончноманинг амал қилиш муддати тугаганда;

 

—ишончномани берган шахс томонидан бекор қилинганда;

 

—ишончнома расмийлаштирилган вақтдан сўнг ишончномани берган шахс муомалага лаёқатсиз, муомала лаёқати чекланган ёки бедарак йўқолган деб топилганда ёхуд у вафот этганда;

 

—ишончнома берилган шахс(лар) муомалага лаёқатсиз, муомалага лаёқати чекланган ёки бедарак йўқолган деб топилганда ёхуд у вафот этганда;

 

—автомототранспорт воситасининг мулкдори ўзгарганда.

custom img

Тошкентда 20 дан ортиқ давлат вакиллари иштирокида экотуризм саммити ўтказилди

Тадбирнинг асосий қисми туризм бозоридаги янги ҳамкорларни жалб қилиш ва Ўзбекистоннинг экотуризм, тоғ, гастрономик ҳамда бошқа йўналишларини хорижий бозорларда тарғиб этишга қаратилди.

custom img

Битурувчиларнинг олий таълимдан кейинги тақдири нима бўляпти?

Ўзбекистонда илк маротаба Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлиги томонидан “Битирувчилар сифати индекси” натижалари эълон қилинди. Унда республика миқёсидаги 170 та олий таълим муассасалари битирувчиларининг иш билан таъминланганлик даражаси таҳлил қилинган.

custom img

Саида Мирзиёева Пекиндаги Хитой Коммунистик партияси тарихи музейига ташриф буюрди

Саида Мирзиёева Хитойнинг бир асрлик тараққиёт йўлини акс эттирувчи мажмуа ҳақидаги таассуротларини билдирди.

custom img

Мустақилликнинг 35 йиллиги муносабати билан 558 нафар ватандош давлат мукофотлари билан тақдирланди

Маросимда Шавкат Мирзиёев мукофотларни ўз эгаларига тантанали равишда топширди.

custom img

Саида Мирзиёева Хитой ташқи ишлар вазири Ван И билан ҳам учрашди

Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги стратегик шерикликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

“Электр узилди” деган гап одамларнинг эсидан чиқиб кетди — Шавкат Абдураззоқов

Наманган вилояти ҳокими вилоятда электр таъминоти яхшилангани ва йирик энергетика лойиҳалари амалга оширилаётганини таъкидлади.

custom img

Ҳомиладорлик ва касаллик нафақалари “Baraka” ижтимоий картасига ўтказилади

Нафақа олиш учун банкка бориш, алоҳида ҳисоб очиш ёки қўшимча ариза топшириш талаб этилмайди.

custom img

“Бу сизларга янги куч-ғайрат ва илҳом беради” — Шавкат Мирзиёев

Президент давлат мукофотларини тантанали равишда топшириб, уларга келгуси фаолиятида янги куч ва илҳом тилади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"