Манфаатлар тўқнашувига йўл қўйганлик учун жавобгарлик кучайтирилади
“Ўзбекистон – 2030" стратегиясининг 89-мақсадида коррупцияга қарши курашиш йўналишидаги 2030 йилгача эришиладиган самарадорлик кўрсаткичлари белгиланди.

Бу “Transparency International” халқаро ташкилотининг Коррупцияни қабул қилиш индексида мамлакатимиз ўрнини 50 поғонага кўтарилишига эришиш; давлат харидлари тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларини бузиш ҳолатларини икки баробарга камайтириш ҳамда давлат харидларини амалга оширишда жамоатчилик назоратини тўлақонли жорий қилиш ва юз фоиз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг “коррупциядан ҳоли қонунчилик” тамойили асосида ишлаб чиқилишини таъминлашдир.
“Ўзбекистон – 2030” стратегияси доирасида коррупцияга қарши курашиш соҳасида белгиланган вазифалар ижросига бағишланган брифингдаги энг муҳим қайдлар:
Давлат харидлари тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларини бузганлик, манфаатлар тўқнашувига йўл қўйганлик учун жавобгарликни кучайтириш бўйича ишлаб чиқилган қонун лойиҳасида қуйидагилар таклиф этилмоқда:
МЖтКнинг 175-8-моддасининг (Давлат харидлари тўғрисидаги қонунчиликни бузиш) санкцияси кучайтирилиб, жарима суммаси миқдорини ошириш;
давлат харидларига масъул бўлган ижрочи ходимларни жавобгарликка тортиш (ҳозиргача фақат мансабдор шахслар жавобгарликка тортилган).
Олий таълим муассасалари талабалари учун коррупцияга қарши муросасиз муносабатни шакллантиришга қаратилган ЁутҳЛед лойиҳаси ишга туширилди;
Ёқилғи энергетика, қишлоқ ва сув хўжалиги, соғлиқни сақлаш, давлат харидлари, таълим ва ердан фойдаланиш соҳаларида коррупциявий хавф-хатарлар таҳлил қилиниб, коррупциянинг олдини олиш бўйича таклифлар ишлаб чиқилди.







