Ўзбекистон

Метронинг ер усти линиялари остидаги бинолар ижарага берилади

Мазкур ҳудудлардаги қарийб 50 минг квадрат метр майдондан савдо ва маиший хизмат кўрсатиш фаолиятини амалга ошириш учун фойдаланиш мумкин.

Метронинг ер усти линиялари остидаги бинолар ижарага берилади

 

Тошкент шаҳар ҳокимлиги метрополитеннинг ер усти линиялари остидаги тижорат биноларини ижарага бермоқчи. Бу ҳақда ҳокимлик матбуот хизмати хабар берди.

 

Унга кўра, мазкур линияларга туташ ҳудудларда савдо ва маиший хизмат кўрсатиш фаолиятини амалга ошириш мақсадида бинолар яратишни назарда тутувчи лойиҳа ишлаб чиқилди.

 

Ер усти метро линиялари остидаги фойдаланилмаётган ерларнинг умумий майдони 100 минг квадрат метрни ташкил этади. Шундан камида 50%и тадбиркорлар учун қўшимча даромад нуқтасига айланиши ва ҳудудлардан фойдаланиш самарадорлигини оширишга хизмат қилиши мумкин.

 

Мазкур биноларни сотиб олиш ёки ижарага олиш нархи турар-жой мажмуаларининг биринчи қаватларидаги нотураржой объектларига нисбатан “анча ҳамёнбоп” бўлади. Бу ерда дўкон, қаҳвахона ва ўйин майдончалари ташкил этиш мумкин.

 

2022 йилнинг ўрталарида синов тарзида 2-метро бекати (ҳозирги «Яшнобод») яқинида тижорат бинолари очилди. Шундан кейин, 3 ва 4-станциялар («Тузел» — «Олмос») оралиғида бу каби биноларни қуришга қарор қилинди.

 

Лойиҳани икки босқичда амалга ошириш режалаштирилган бўлиб, биринчи босқичда «Роҳат» айланма йўлигача, иккинчи босқичда эса ундан «Қўйлиқ» бозоригача бўлган ҳудудда объектлар ташкил этилади. Жараённи тезроқ якунлаш мақсадида шаҳар ва туман ҳокимликлари кучлари жалб қилинган.

 

Пойтахт ҳокимлигининг Инвестиция бошқармаси мазкур манзиллардаги биноларни ижарага олиш имкониятини тақдим этмоқда. Бу бўйича 71 210 02 50 рақамига мурожаат қилиш мумкин.

 

2021 йилнинг октябрида қабул қилинган президент қарори билан ер ости ва ер усти метро бекатларида савдо ва хизмат кўрсатиш майдончаларини ташкил этиб, тадбиркорларга аукцион асосида ижарага бериш белгиланганди.

 

Жорий йилнинг февраль ойида ер усти метро йўналиши эстакадаси остидаги ҳудудларда жами 2700 ўринли автотураргоҳлар ташкил этилиши ҳақида маълум қилинди.

custom img

625 граммлик «юк»: уч ҳолат фош этилди

Хоразм ва Жиззахда ўтказилган тезкор тадбирларда гиёҳвандлик воситалари яширилган учта ҳолат фош этилди.

custom img

Экополиция ходими ўлими: уч нафар шахсга жиноят иши қўзғатилди

Экополиция инспектори Сирдарё дарёси ўзанида ўтказилган тезкор рейд давомида хизмат вазифасини бажариш вақтида ҳалок бўлган эди.

custom img

Рейсингиз кечикдими? Энди сизга компенсация тўланиши мумкин

Рақобат қўмитасига ҳаво транспорти хизматлари бўйича мурожаатлар сони йилнинг биринчи ярмида 4,1 бараварга ошган.

custom img

Навоийдаги конда фожиа: икки ишчи ҳалок бўлган, жабрланганлар ҳам бор

Ҳозирча НКМК воқеа юзасидан расмий муносабат билдирганича йўқ.

custom img

20 миллионлик жаримани “йўқ қилиш” 500 долларга тушди

Самарқанддa “Энергосавдо” муҳандиси 20 млн сўмлик жаримани бекор қилиш эвазига пул талаб қилган.

custom img

Глинкадаги портлашдан кейин “навбат” яна 10 та газ қувурларига келди

Ҳодисадан сўнг Тошкентнинг бошқа ҳудудларидаги газ тармоқларини текшириш учун махсус ишчи гуруҳ тузилди.

custom img

2 200 доллар эвазига “Умра”: фирма вакиллари қўлга тушди

Фарғона ва Наманганда фуқароларни ноқонуний равишда “Умра” зиёратига юборишни ваъда қилиб, пул талаб қилган сайёҳлик фирмаси вакиллари қўлга олинди.

custom img

77 та чиқинди полигонида саралаш хизмати бўйича танлов эълон қилинди

Танлов орқали чиқиндиларни саралашни йўлга қўйиш ва қайта ишлашга йўналтириладиган чиқиндилар ҳажмини ошириш кўзда тутилган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"