"Бу — мисли кўрилмаган муваффақият"
Саида Мирзиёева жаҳон чемпиони бўлган шахматчи қизни табриклади.

Ўзбекистон Президенти ёрдамчиси Саида Мирзиёева шахмат бўйича жаҳон чемпиони бўлган қизни табриклади.
"Ўн тўрт ёшли шахматчи қизимиз Афруза Ҳамдамова Италияда бўлиб ўтган ёшлар ўртасидаги чемпионатда мамлакатимиз тарихида биринчи бор жаҳон чемпиони бўлди!
Афруза ўтган йили «Заковат-Гамбит» турнирининг C тоифасида ғолиб бўлган эди, бугун эса у — жаҳон чемпиони!
Табриклайман, Афруза! Бу — мисли кўрилмаган муваффақият, тенгдошлар учун зўр мотивация ва мамлакатимиз учун ифтихор манбаидир! Қизларимиз учун жаҳон биринчиликлари сари йўлни дадил очиб берганингиз учун ташаккур!
Мураббийларингиз ва ота-онангизга ҳам катта раҳмат!", деб ёзади Мирзиёева ўзининг расмий телеграм-каналида.







