Бухорода тарбиячи болани калтаклади
Ҳозирда ҳолат ИИБ томонидан ўрганилмоқда.

Ижтимоий тармоқларда Бухоро вилояти Когон шаҳридаги боғчада 2 ёшли бола калтаклангани акс этган видео тарқалди. Ҳолатга Болалар омбудсмани муносабат билдирди.
Аниқланишича, жорий йилнинг 20 ноябрь куни 2021 йилда туғилган Ў.Қ.нинг онаси уни мазкур мактабгача таълим ташкилотига биринчи марта олиб келганлиги сабабли Ў.Қ. инжиқлик қилиб йиғлагани важи билан муассаса тарбиячиси Н.A. болани урган.
Ушбу воқеа юзасидан Когон шаҳар ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Вояга етмаган Ў.Қ.га нисбатан судга оид тиббий экспертиза тайинланган. Ҳозирда Н.A.нинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо бериш масаласи ўрганилмоқда.







