"Қизимнинг сифатли таълим олиши мен учун жуда муҳим"— депутат
Умида Раҳмонова ҳам депутат, ҳам она сифатида дарсликлар мазмуни, шакли ва концепциясини ўрганиб, бундай кейин бу борада ўз фикрлари билан ўртоқлашиб боришини айтди.

''Баъзан иш, баъзан бошқа сабаблар билан бўлиб, 2-синфда таҳсил оладиган қизимнинг дарс тайёрлашига ёрдам бера олмай қолаётгандим. Лекин охирги вақтларда ҳамма баҳона ва сабабларни бир четга суриб, уй вазифаларини биргаликда тайёрлашга ҳаракат қиляпмиз.
Қизимнинг сифатли таълим олиши мен учун жуда муҳим. Шу боис кейинги вақтларда мактаблардаги таълим дастури ёки дарсликлар ҳақида билдирилаётган турли хил фикр ва изоҳларни алоҳида қизиқиш билан кузатиб боряпман.
Шундан кейин ҳам она, ҳам депутат сифатида дарсликларимизнинг мазмуни, шакли ва концепциясини ўрганиб, бу борада ўз фикрларимни сизлар билан бўлишиб борaман".







