Карим Бензема Тошкентга келмоқда
Футболчи ОЧЛ гуруҳ босқичининг 5-тур ўйинларида қатнашади.

27 ноябрь, душанба куни футбол бўйича Осиё Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг 5-тур ўйинлари бўлиб ўтади. Унда Олмалиқнинг ОКМК клуби Саудия Арабистонининг «Ал-Иттиҳод» клубига қарши майдонга тушади.
Маълумотларга кўра, «Ал-Иттиҳод»нинг франциялик ҳужумчиси Карим Бензема ҳам Ўзбекистондаги ўйинда иштирок этиш учун Тошкентга келади.
ОКМК-«Ал-Иттиҳод» баҳси 27 ноябрь куни соат 21:00 да бошланади.







