Андижондаги конда 46 ёшли эркак вафот этди
Уни иш вақтида тош босиб қолган.

Андижон вилоятининг Булоқбоши туманидаги тош конида 46 ёшли ишчи тош босиб қолиши оқибатида ҳалок бўлди.
Воқеа 25 ноябрь куни “Муҳаммад Тош” кони МЧЖга қарашли тош конида юз берган. 46 ёшли мавсумий ишчи C.A. тош чиқараётган вақтида эҳтиётсизлиги оқибатида тош устига юмалаб кетиб, босиб қолган.







