Германия Президенти Исроилга сафар қилмоқда
У Исроил раҳбари билан музокара ўтказмоқчи.

Бугун, 26 ноябрь куни Германия раҳбари Франк-Валтер Штайнмаер ва Бундестаг раиси Барбел Бас Исроилга сафар қилмоқда.
Маҳаллий нашрларнинг ёзишича, улар Исроил президенти Исаак Герцог ва ҲАМАС томонидан гаровга олинганларнинг яқинлари билан учрашади.
Бундестаг раиси душанба куни Кнессет йиғилишида қатнашади. Штайнмаер музокаралар учун чоршанба куни Доҳага ҳам бориши кутилмоқда.





