Ўзбекистон

Жинсий қулликда сақланган қиз бўйича қўшимча маълумот берилди

Ҳозирда ҳолат юзасидан тергов ўтказилмоқда.

Жинсий қулликда сақланган қиз бўйича қўшимча маълумот берилди

Аввалроқ Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз туманида 14 ёшли қиз етти ой давомида мажбуран сақланиб, турли шахслар билан жинсий алоқа қилишга мажбурлаб келингани ҳақида хабар берилганди. Ҳолат юзасидан Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги муносабат билдирди.

 

Аниқланишича, вояга етмаган Т.Ч. Қашқадарё вилояти Китоб туманида яшовчи отаси Ғ.Ж.нинг қарамоғида бўлган, онаси X.С. 2023 йил январь ойида Россияга ишлаш учун кетган ва бугунги кунгача яшаш манзилига қайтиб келмаган.

 

Вояга етмаган Т.Ч.нинг тоғаси X.M. томонидан қилинган мурожаатга асосан, 2023 йилнинг май ойидан Шаҳрисабз туманида яшовчи фуқаро Н.А. ўзининг уйида 7 ой давомида мажбуран сақлаб келиб, зўрлик ва таҳдид орқали турли шахслар билан жинсий алоқа қилишга мажбурлагани юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан тегишли суриштирув ишларига киришилган.

 

“Вояга етмаган Т.Ч.нинг жисмоний ва руҳий саломатлигини тиклаш ҳамда мазкур ҳолатнинг келиб чиқиш сабаблари ва уни бартараф этиш чоралари юзасидан "Ижтимоий иш" очилган. Ҳолат юзасидан комплекс ўрганишлар давом эттирилаётганлигини маълум қиламиз”, - дейилади хабарда.

 

Маълумот ўрнида, Китоб тумани прокурори томонидан фуқаро Н.А.га нисбатан ЖКнинг 135-моддаси (одам савдоси, вояга етмаган шахсга нисбатан) 3-қисми "а" банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

custom img

Сурхондарёда 4 аёл бир аёлни самосуд қилди

Жанжалга ер масаласи сабаб бўлган.

custom img

Ўзбекистонда янги пенционерларнинг 61 фоизи тўлиқ иш стажига эга эмас

2010 йилда бу кўрсаткич 6 фоизни ташкил қилган.

custom img

Мактабгача ва мактаб таълимида ўзбек тилини ўқитиш методикаси такомиллаштирилади

180 нафар педагог ўзбек тилини замонавий методика асосида ўқитиш бўйича семинарда иштирок этмоқда.

custom img

Тошкентда ЙПХ талабига бўйсунмаган рақамсиз Malibu-2 ҳайдовчиси ушланди

ЙПХ ходимлари ҳайдовчига тўхташ ишорасини берган, бироқ у автомобилни кескин ортга буриб, қочишга уринган.

custom img

Илҳом Алиевнинг Ўзбекистонга давлат ташрифи якунланди

Бухоро халқаро аэропортида Президент Илҳом Алиев ва рафиқасини Президент Шавкат Мирзиёев ва рафиқаси кузатиб қўйди.

custom img

Наманганда катерлар тўқнашуви оқибатида икки киши ҳалок бўлди

Ҳолат юзасидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

custom img

Алкоголь ва тамаки соҳасига оид 8 та ҳужжатга 28 та ўзгартириш киритиш таклиф этилди

Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш бўйича қонунчиликни такомиллаштиришга қаратилган янги лойиҳалар Вазирлар Маҳкамасига киритилди.

custom img

Адолат тизиминниг янги қиёфаси халқ ишночи, қонун устуворлиги ва инсон қадри учун тарихий қадам

Инсон ҳуқуқларини ишончли ҳимоя қилиш, қонун устуворлиги ва адолатни таъминлаш — “Одил судлов — 2030” стратегиясининг асосий мақсадларидан. Президентнинг тегишли Фармони билан суд тизимини 2030 йилгача ривожлантиришнинг устувор йўналишлари белгиланди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"