Наманганда Hyundai Bongo портлаб кетди
Ҳодиса унга газ тўлдириш вақтида юз берган.

Ижтимоий тармоқларда Наманган вилояти Тўрақўрғон туманидаги газ қуйиш шохобчасида Hyundai Bongo автомобили портлагани ҳақида хабарлар тарқалди. Бунга вилоят ФВВ муносабат билдирди.
Ҳолат Тўрақўрғон тумани Хўжанд МФЙда жойлашган шохобчада юз берган. Газ тўлдириш вақтида KIA Bongo русумли автомобилга қўшимча ўрнатилган ПРОПАН суюлтирилган газ балони ёрилиш ҳолати содир бўлган.
Оқибатда тан жароҳати олиш ҳолатлари ва ёнғин ҳодисаси содир бўлмаган. Ҳозирги вақтда ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.







