Сомалида ёғингарчилик қурбонлари сони 100 га яқинлашди
Аҳоли бундай шароитда касалликларнинг пайдо бўлишидан хавотирда.

Сомалида кучли ёмғирдан кейинги сув тошқини оқибатида қурбонлар сони 96 кишига етди.
Шарқий Африканинг қолган мамлакатлари сингари "Эл Нино" ҳодисаси сабаб Сомалида ҳам октябрь ойидан бошлаб тинимсиз кучли ёмғир ёғди. Бу эса бутун мамлакат бўйлаб кенг кўламли сув тошқинлари ва кўчкиларни келтириб чиқарди. Шунингдек, мавжуд бўлган гуманитар инқирозни кучайтирди.
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти маълумотларига кўра, бу сўнги ўн йилликдаги энг даҳшатли сув тошқини сабаб 700 мингга яқин одам уйини ташлаб кетган. Аҳоли бундай шароитда касалликларнинг пайдо бўлишидан хавотирда.





