Талабаларга қишки таътил муддати белгиланди
У 13 календар куни давом этади.

Ўзбекистондаги барча олий, ўрта махсус ва профессионал таълим (давлат, нодавлат, хорижий) муассасаларида қишки таътил муддати белгиланди.
Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Талаба ва ўқувчиларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш маркази маълум қилди.
Таътил жорий йилнинг 25 декабридан 2024 йилнинг 7 январигача деб белгиланган. Таътил 13 календар кун давом этади ва дарслар 8 январь, душанбадан бошланади.







