"Болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мени чуқур ташвишга соладиган мавзулардан"
Шаҳноза Мирзиёева UNICEF вакили билан учрашув ўтказди.

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директори ўринбосари Шаҳноза Мирзиёева UNICEF Болалар жамғармаси вакили Женевев Бутен билан учрашув ўтказди.
Мулоқотда таълим эҳтиёжлари бўлган болалар ва зўравонлик қурбонларини қўллаб-қувватлаш, деинституционализация, қўллаб-қувватлаш хизматлари ва оилани мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилинган."Болаларнинг ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш мавзуси ҳар қачонгидан ҳам муҳимроқ ва ҳар доим мени чуқур ташвишга соладиган мавзулардан бири бўлиб келган.
UNICEF, шунингдек, Ўзбекистонда профессионал ижтимоий хизматни ташкил этиш бўйича Агентлигимизга ҳамроҳлик қилмоқда. Ушбу соҳада бир қатор фундаментал ҳужжатлар биргаликда ишлаб чиқилмоқда. Йиғилишда бу масалалар ҳам муҳокама қилинди. Натижада 2024–2025-йилларга мўлжалланган улкан иш режаси имзоланди, унда ҳамкорликнинг барча асосий йўналишларини акс эттирдик. Ўзбекистонда аҳолини ижтимоий муҳофаза қилишни таъминлаш бўйича олиб борилаётган сиёсат, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя агентлиги болалар ва оилани қўллаб-қувватлаш масалаларига қай даражада эътибор қаратаётгани юксак баҳоланганини эшитиш жуда қувонарли бўлди", деб ёзади Мирзиёева ўзининг Инстаграм саҳифасида.







