Номаълум шахс ўзини метро поезди тагига ташлади
Ҳодиса оқибатида эркак вафот этган.

Тошкент метроси «Қўйлиқ» бекатида номаълум эркак ўзини ҳаракатланиб келаётган поезд тагига ташлади. Бу ҳақда «Тошкент метрополитени» ДУК хабар қилди.
Таъкидланишича, жорий йилнинг 28 ноябрь куни соат 14:58 да Тошкент метрополитенининг Қўйлиқ бекатида номаълум шахс (эркак) ўзини ҳаракатланиб келаётган поезд тагига ташлагани сабабли «Ер усти ҳалқа йўли» йўналишининг бир томон қисми вақтинча ҳаракатдан тўхтади. Ҳодиса оқибатида эркак вафот этган.
Ҳолат юзасидан батафсил маълумотни дастлабки суриштирув олиб борилмоқда.







