Ўзбекистон

Тошкентда метролар нега тез-тез бузиляпти?

Мутахассис бунинг сабабларини очиқлади.

Тошкентда метролар нега тез-тез бузиляпти?

Маълум қилинишича, метрополитен ҳаракати таркибларида 6-7 маротаба 2 дақиқадан 12 дақиқагача тўхтаб қолиш ҳолатлари кузатилган. Мутахассиснинг айтишича, ҳаракат таркиблари ва қурилмалари мавжуд электродеполарда тизимли равишда белгиланган жадвал бўйича техник кўрикдан ўтказиб келинади. Йўналишларнинг сўнги бекатларига борилганда ҳам ҳаракатга чиқишдан олдин машинистлар томонидан текширув ишлари олиб борилади.

 

Аммо йўловчилар сонининг кескин кўпайиши метро вагонларга белгиланган йўловчилар сонини 2 карра кўпайиши ва бунинг ҳисобига вагонларга нормадан ортиқ юклама тушиб кетиши метро поездларини тез-тез бузилишига олиб келмоқда.

 

Шунингдек, йўловчилар томонидан вагонларда ва метрополитен ҳудудида шахсий буюмларни қолдириб кетиш каби ҳолатлар кузатилмоқда. Бунда текшириш мақсадида йўналишдаги поездни ҳаракати йўналишидан олинади ва ҳаракат интервалини узайишига олиб келади. Бу каби ҳолатлар бир ой давомида 9-10 маротаба учрайди.Таҳлилларга кўра, йўловчилар оқимининг салмоқли қисми эрталабки тиғиз вақт (7:30 дан 9:30 гача) ва кечги тиғиз вақтга (15:30 дан 19:00 гача) тўғри келиши маълум бўлган. Қайд этилишича, метрополитен нозимлари (диспетчер) томонидан кўрилган зарурий чоралар натижасида, электропоездларнинг тезкор равишда жадвал (график) асосида ҳаракатланиши ташкил қилинади. 2024 йил давомида яна қўшимча 104 дона замонавий метро вагонларини харид қилиш кўзда тутилган. Бунинг натижасида тасарруфдаги ҳаракат таркибларини янгиланишига ҳамда йўналишларда поездлар оралиқ интервалини қисқартиришга эришилади.

 

custom img

Тошкентда 20 дан ортиқ давлат вакиллари иштирокида экотуризм саммити ўтказилди

Тадбирнинг асосий қисми туризм бозоридаги янги ҳамкорларни жалб қилиш ва Ўзбекистоннинг экотуризм, тоғ, гастрономик ҳамда бошқа йўналишларини хорижий бозорларда тарғиб этишга қаратилди.

custom img

Битурувчиларнинг олий таълимдан кейинги тақдири нима бўляпти?

Ўзбекистонда илк маротаба Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлиги томонидан “Битирувчилар сифати индекси” натижалари эълон қилинди. Унда республика миқёсидаги 170 та олий таълим муассасалари битирувчиларининг иш билан таъминланганлик даражаси таҳлил қилинган.

custom img

Саида Мирзиёева Пекиндаги Хитой Коммунистик партияси тарихи музейига ташриф буюрди

Саида Мирзиёева Хитойнинг бир асрлик тараққиёт йўлини акс эттирувчи мажмуа ҳақидаги таассуротларини билдирди.

custom img

Мустақилликнинг 35 йиллиги муносабати билан 558 нафар ватандош давлат мукофотлари билан тақдирланди

Маросимда Шавкат Мирзиёев мукофотларни ўз эгаларига тантанали равишда топширди.

custom img

Саида Мирзиёева Хитой ташқи ишлар вазири Ван И билан ҳам учрашди

Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги стратегик шерикликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

“Электр узилди” деган гап одамларнинг эсидан чиқиб кетди — Шавкат Абдураззоқов

Наманган вилояти ҳокими вилоятда электр таъминоти яхшилангани ва йирик энергетика лойиҳалари амалга оширилаётганини таъкидлади.

custom img

Ҳомиладорлик ва касаллик нафақалари “Baraka” ижтимоий картасига ўтказилади

Нафақа олиш учун банкка бориш, алоҳида ҳисоб очиш ёки қўшимча ариза топшириш талаб этилмайди.

custom img

“Бу сизларга янги куч-ғайрат ва илҳом беради” — Шавкат Мирзиёев

Президент давлат мукофотларини тантанали равишда топшириб, уларга келгуси фаолиятида янги куч ва илҳом тилади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"