Ўзбекистон

Бу йил пойтахтда автобуслар учун 48,2 км алоҳида ажратилган йўлаклар ташкил этилди

Шунингдек, тирбандлиги юқори бўлган чорраҳаларни геометрик параметрлари қайтадан ўрганиб чиқилиб, 40 та чорраҳа қайтадан реконструкция қилинди.

Бу йил пойтахтда автобуслар учун 48,2 км алоҳида ажратилган йўлаклар ташкил этилди

 

Ҳеч кимга сир эмас, Тошкент шаҳрида жамоат транспорти тизимини модернизация қилиш, унинг сифати ва қулайлигини оширишга қаратилган кенг кўламли ишлар амалга оширилиб келинмоқда. Йўналишлар тармоғини кенгайтириш, замонавий бошқарув технологияларини жорий этиш ва хизмат кўрсатишни яхшилаш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар эътиборга лойиқ.

 

Муҳими, янги технологияларни жорий этиш ва хизмат кўрсатиш шароитларини яхшилаш туфайли фуқаролар қулайроқ ва арзон транспортдан фойдаланишлари мумкин. Бу эса транспорт воситалари ҳаракати ва атроф-муҳит ифлосланишини камайтиришга ёрдам беради. Кўрилаётган чоралар XXI асрда жамият эҳтиёжларига жавоб берадиган барқарор ва замонавий шаҳар транспорт тизимларини ривожлантиришга ҳам хизмат қилмоқда.

 

Жамоат транспортининг жозибадорлигини ошириш ва автобусларнинг мунтазам ва бир маромда ҳаракатини ташкил этиш мақсадида, 2023 йилда Тошкент шаҳрида автобуслар учун 48,2 км (Амир Темур кўчаси – 10,4 км, Ахмад Дониш – 8,5 км, Навоий, Беруний – 6,2 км, Мирзо Улуғбек, Феруза, Юзрабод, Маҳтумқули – 23 км) алоҳида ажратилган йўлаклар ташкил этилди.

 

Пахтакор, Беруний, Роҳат, Чоштепа, Қипчоқ, Сергели метро бекатлари ёнида замонавий транспорт-ўтиш боғламалари қурилиб, ушбу транспорт-ўтиш боғламаларига 50 та автобус йўналишлари боғланиб, кунлик 192 минг нафар йўловчига хизмат кўрсатилмоқда. 

 

Тошкент шаҳрида мавжуд 396 та автобус оралиқ бекатлари тартибга келтирилиб, бекатларда йўловчилар учун тўсиқсиз ва хавфсиз муҳит яратилди.

 

Тирбандлиги юқори бўлган чорраҳаларни геометрик параметрлари қайтадан ўрганиб чиқилиб, 40 та чорраҳа қайтадан реконструкция қилинди.

 

Аҳоли ўртасида соғлом турмуш-тарзини тарғиб этиш мақсадида, шаҳар марказий кўчалари ва аҳоли яшаш мавзелари атрофида 1 233,5 км узунликдаги велосипед ва пиёдалар йўлаклари ташкил этилди.

 

Давлат муассасалари, олий-таълим, кўнгил очар масканлар, савдо марказлари ва истироҳат боғларида жами 240 та велотураргоҳлар ташкил этилди.

 

Тошкент шаҳар жамоат транспорти тизимини тўлиқ рақамлаштириш мақсадида бир қанча дастурий таъминотларлар амалиётга жорий этилди, жумладан:

 

1. Автоматлаштирилган марказий нозимлик тизими — АСДУМ:

 

Тизим мақсади: Йўналишлар ҳаракатини назорат қилиш.

 

Тизим функционали: Автобусларни йўналиш кесимида онлайн мониторинг қилиш, йўналишдаги жадваллар сонига мувофиқлигини назорат қилиш, йўналиш ҳаракат тарихи ва интервалларга риоя этилиши таҳлил қилиш.

 

2. Корхона ресурсларини бошқариш тизими — ERP 1C:WЕ:

 

Тизим мақсади: корхона иш жараёнларини рақамлаштириш орқали ёқилғи-мойлаш, эҳтиёт қисмларни харажатини назорат қилиш ва корхона ресурсларини бошқариш.

 

Тизим функционали: йўналишга чиқиш жараёнларини соддалаштириш ва автоматлаштириш, иш вақти ва иш хақи ҳисобини юритиш, ишчи ўринларини автоматлаштириш ва молиявий ҳисоботларни шаффофлаштириш.

 

3. Йўл ҳаракати қоидаларини назорат қилиш тизими — ПТ Cонтрол:

 

Тизим мақсади: йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидаларини бузганлик ҳолатлари бўйича видеолавҳаларни сақлаш ва ИИВнинг Маъмурий амалиёт тизимига узатиш.

 

Тизим функционали: йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидаларини бузганлик бўйича биллинг тизими, юридик шахсларнинг биллинг тизими орқали юкланган видеолавҳаларни сақлаш ва юклаш имконияти.

 

4. Интерактив таҳлил тизими — MAGNETИC НОРТҲ:

 

Тизим мақсади: транспорт ишини ташкил этиш ва таҳлил қилиш.

 

Тизим функционали: йўналишдаги автобусларни онлайн кўзатиш, автобус ишини режалаштириш, автобус иш тартибини тузиш, йўналишдаги йўловчиларни ҳисобини автобус, автобус бекати, йўналиш ва автобус саройи кесимида таҳлил қилиш, автобус салони ва ҳайдовчини онлайн кузатиш ва ҳайдовчи билан VoIP тизими орқали боғланиш.

 

5. Бир қанча дастурий таъминотдаги интерактив маълумотларни визуаллаштириш ва таҳлил қилиш — ҚЛИК СЕНСЕ:

 

Тизим мақсади: Интерактив маълумотларни визуаллаштириш ва таҳлил қилиш.

 

Тизим функционали: йўл хақи тўловларини йўналиш, автобус ва автобус саройи кесимида таҳлил қилиш, йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик бўйича жарималар, ҳайдовчилар томонидан йўл ҳаракати қоидаларини бузиш бўйича маълумотлар, транспорт ишига тегишли маълумотларни турли вақт ва давр мобайнида, йўналишлар ва автобуслар кесимида таҳлил қилиш.

 

Йўлларни янгилаш ва жамоат транспорти тармоғини кенгайтириш тирбандликни камайтиришга ва йўл ўтказувчанлигини яхшилашга ёрдам беради. Бу эса ўз навбатида шаҳар аҳолиси учун қатнов вақтини қисқартиради.

 

Бундан ташқари, йўлларни янгилаш ва транспорт инфратузилмасини кенгайтириш барча йўл ҳаракати қатнашчилари, жумладан, ҳайдовчилар, пиёдалар ва велосипедчилар учун хавфсизликни яхшилайди.

 

Велосипед ва жамоат транспорти каби яшил саёҳат вариантларини тарғиб қилиш, шунингдек, умумий транспорт инфратузилмасини яхшилаш эмиссияларни камайтириш ва шаҳардаги ҳаво сифатини яхшилашга ёрдам беради.

 

Шундай қилиб, транспорт инфратузилмасини такомиллаштириш нафақат транспорт тизимининг самарадорлиги ва қулайлигини оширади, балки шаҳар хавфсизлиги, қулайлиги ва экологик барқарорлигига ҳам ижобий таъсир кўрсатади.

custom img

Тошкентда 20 дан ортиқ давлат вакиллари иштирокида экотуризм саммити ўтказилди

Тадбирнинг асосий қисми туризм бозоридаги янги ҳамкорларни жалб қилиш ва Ўзбекистоннинг экотуризм, тоғ, гастрономик ҳамда бошқа йўналишларини хорижий бозорларда тарғиб этишга қаратилди.

custom img

Битурувчиларнинг олий таълимдан кейинги тақдири нима бўляпти?

Ўзбекистонда илк маротаба Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлиги томонидан “Битирувчилар сифати индекси” натижалари эълон қилинди. Унда республика миқёсидаги 170 та олий таълим муассасалари битирувчиларининг иш билан таъминланганлик даражаси таҳлил қилинган.

custom img

Саида Мирзиёева Пекиндаги Хитой Коммунистик партияси тарихи музейига ташриф буюрди

Саида Мирзиёева Хитойнинг бир асрлик тараққиёт йўлини акс эттирувчи мажмуа ҳақидаги таассуротларини билдирди.

custom img

Мустақилликнинг 35 йиллиги муносабати билан 558 нафар ватандош давлат мукофотлари билан тақдирланди

Маросимда Шавкат Мирзиёев мукофотларни ўз эгаларига тантанали равишда топширди.

custom img

Саида Мирзиёева Хитой ташқи ишлар вазири Ван И билан ҳам учрашди

Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги стратегик шерикликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

“Электр узилди” деган гап одамларнинг эсидан чиқиб кетди — Шавкат Абдураззоқов

Наманган вилояти ҳокими вилоятда электр таъминоти яхшилангани ва йирик энергетика лойиҳалари амалга оширилаётганини таъкидлади.

custom img

Ҳомиладорлик ва касаллик нафақалари “Baraka” ижтимоий картасига ўтказилади

Нафақа олиш учун банкка бориш, алоҳида ҳисоб очиш ёки қўшимча ариза топшириш талаб этилмайди.

custom img

“Бу сизларга янги куч-ғайрат ва илҳом беради” — Шавкат Мирзиёев

Президент давлат мукофотларини тантанали равишда топшириб, уларга келгуси фаолиятида янги куч ва илҳом тилади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"