Эрдоған Нетаняхуни “Ғазонинг жаллоди” деб атади
Туркия раҳбари парламентдаги чиқишида унинг ҳаракатларини қоралаган.

Туркия Президенти Ражаб Тоййиб Эрдоған Исроил Бош Вазирини “Ғазо секторининг жаллоди” деб атади. Бу ҳақда у мамлакат парламентидаги чиқишида айтиб ўтган.
“Ғазо секторида ўтган асрнинг энг катта ваҳшийликларидан бирини содир этган Нетаняху аллақачон ўз номини тарихга “Ғазо жаллоди” сифатида ёзиб қўйди", дейди Туркия раҳбари.
Эрдоған Исроил расмийлари қонун олдида жавоб бериши кераклигини таъкидлади. Унинг фикрича, Нетаняху Ғазо секторидаги ҳаракатлари билан дунёда антисемитизмни қўзғатмоқда.






