Пойтахтда 10 минг қути тамаки маҳсулотлари савдосига чек қўйилди
Бу ҳақда Тошкент шаҳар божхона бошқармаси ахборот хизмати маълум қилди.

Тошкент шаҳар божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан пойтахтимизнинг Яшнобод туманида тезкор тадбир ўтказилди.
Тезкор тадбир давомида “Lacetti” русумли автотранспорт воситаси кўздан кечирилганида, унинг орқа ўриндиқлари, юк хонасида хорижда ишлаб чиқарилган, божхона расмийлаштирувидан ўтказилганлигини ва сифатини тасдиқловчи ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган ва акциз маркаси билан маркаланмаган 120 миллион сўмлик 10 минг қути тамаки маҳсулотлари борлиги маълум бўлди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.







